Деталлар ва уларнинг вазифаси


Расм. Сумка корпуслар конструкцияси


Download 1.76 Mb.
bet3/5
Sana07.02.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1172414
1   2   3   4   5
Bog'liq
Деталлар ва уларнинг вазифаси

4.10.Расм. Сумка корпуслар конструкцияси

Корпуснинг конструкциясига маҳсулотни моделлаштириши ва унинг тайёрлаш технологияси боғлиқ.


Қўшимча мақсадлар учун мўлжалланган ташқи қўшимча деталларга: ёпиш элементлари ва деталларни бириктириш, безаш ва бошқалар элементлар киради. Сумканинг ташқи қўшимча деталларига, улар маҳсулотни безаганлиги сабабли, юқори эстетик талаблар қўйилади. У ёки бу қўшимча деталларнинг турлари, шакли, ўлчами маҳсулотни безаш стилини ва мода йўналишини характерлайди. Қўшимча деталлар ҳар доимам номланмайди. Шу муносибат билан уларнинг вазифасига қараб қуйидагича бўлинади:

  • Сумка ва киссаларни ёпиш учун деталлар – бу чўнтакларнинг клапанлари ва тўсиқлари, цупферлар, гортлар, запряжкалар ва тасмалар (4.6, а-в-расм).

  • Сумкаларни олиб юриш деталлари дастаги. Улар оддий, фигурали, олинадиган, икки ёқа суриладиган, юмшоқ ва қаттиқ, ҳажмли ва текис, шунингдек тасма, ҳалқа, чилвир кўринишида кўринишида бўлади (3.1-3.12.расм). Сумка дастаклари сифатида одатда текстил ленталари ишлатилади (3.10-3.11.расм).

  • Сумкага дастакларни бириктириш учун деталлар ҳар хил турдаги дастак ушлагичлар (ҳалқа, накладка, шлёвка ва х.к). Уларнинг конструкцияси ва ўлчамлари, шакл ва бириктириш усуллари асосан бириктиришнинг зарурий мустаҳкамлигига, дастакларнинг турига, уларнинг конструкциясига ва маҳсулотни безатилишига боғлиқ (4.11-расм).

  • Маҳсулотда турли хил майда предметларни жойлаштириш учун деталлар (ёки бир неча деталларнинг бирлашиши узеллар) – деворларида ва айрим вақтда клинчикларида жойлашган ташқи ўйма чўнтак, ёпиштирма чўнтак, очиқ ва ёпиқ чўнтаклар. Шу мақсадда осилиб турувчи ҳамёнлар ишлатилади:

Асосий деталларни бириктирувчи ва маҳсулотни безатувчи деталлар – кедер, оплётка (атрофини тўқимоқ), окантовка (адипламоқ), рамали қулфни қоплаш ва х.к.

  • Маҳсулотни безатиш учун деталлар накладкалар, бантлар, бурчаклар ва х.к.

Корхоналарда қўшимча деталлар унификацияланади, яъни ўлчами ва конструкциясига кўра рационаллари танланади. Дастак, окантовка, тасмалар каби қўшимча деталлар учун одатда текстил ленталар ишлатилади.
Ички деталлар маҳсулотнинг ичкари қисмида жойлашади ёки деталларнинг ички томонини безатишда ишлатилади.
Ички деталларга астарлик, ички чўнтаклар, тўсиқлар ва х.к киради.




Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling