Деталларда учрайдиган тешиклар ва уларнинг турлари Тиғли асбоблар ёрдамида тешикларга ишлов бериш Катта диаметрли тешикларни пармалаш


Download 0.5 Mb.
Sana01.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1315455
Bog'liq
mt asoslari maxsus


Мавзу: Деталларнинг ички цилиндрик сиртларига ишлов бериш
РЕЖА

  1. Деталларда учрайдиган тешиклар ва уларнинг турлари

  2. Тиғли асбоблар ёрдамида тешикларга ишлов бериш

  3. Катта диаметрли тешикларни пармалаш

  4. Тешикларни юпқа (олмосли) йўниш

ТЕШИКЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

  • Машина деталларида тешиклар цилиндрик, поғонали, конуссимон ва шаклдор бўлади, одатда, цилиндрик тешиклар кўп учрайди.

  • Тешикларга ишлов беришнинг зарур аниқлигига эришиш ташқи айланма жисмларга ишлов беришдагига қараганда қийин.

Машина деталларида учрайдиган тешиклар турлари
ТЕШИКЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ УСУЛЛАРИ
ТИҒЛИ АСБОБЛАР ЁРДАМИДА ТЕШИКЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ
Металларда тешиклар пармалаш ёрдамида ҳосил қилинади. Тешикнинг янада тозароқ синфдаги сирт ғадир-будирлигига ва аниқлигига зенкерлаш, разверткалаш, йўниш ва сидириш орқали эришиш мумкин.
Пармалаш дастгоҳларида тешикларни пармалашда асбоб (парма) айланади; токарлик дастгоҳларида, одатда, детал айланади.
КАТТА ДИАМЕТРЛИ ТЕШИКЛАРНИ ПАРМАЛАШ
Материалда диаметри 30 мм ва ундан катта диаметрли тешиклар, одатда, иккита парма (биринчиси кичик ва иккинчиси катта диаметрли пармалар) ёрдамида пармаланади.
Пармалашда, зенкерлашда ва разверткалашда асосий вақтни ҳисоблаш

бу ерда
l0 - ишлов бериладиган тешик узунлиги, мм;
lкес - асбобнинг кесиб олиш узунлиги, мм;
lчиқ - парманинг кесиб чиқиш узунлиги, мм

ТЕШИКЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ УСУЛЛАРИ
Тешикларни юпқа (олмосли) йўниш
Тешикларни тоза пардозлаш, кўпинча, юпқа йўниш усулида амалга оширилади. Бу усулни жуда катта тезликда, кесишнинг кичик чуқурлигида ва кичик суришда амалга оширилади.
Олмосли кескичлардан ташқари йўниш учун қаттиқ қотишмадан тайёрланган пластинкали кескичлар ҳам қўлланилади. Булар ҳам ишлов берилган сирт ғадир-будирлигигига ва аниқлигига нисбатан яхши натижаларни беради.
Ички жилвирлаш дастгоҳларида ишлов бериш схемаси
Резьба кесиш учун тешик диаметрини танлаш

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling