Девиант хулқ ижтимоий педагогик муаммо сифатида Режа: Девиация ва унинг турлари


Ўсмирларнинг девиант хулқ-атвори сабаблари


Download 82.5 Kb.
bet2/7
Sana16.06.2023
Hajmi82.5 Kb.
#1495011
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
deviant

Ўсмирларнинг девиант хулқ-атвори сабаблари. Меъёрдан четга чиқувчи хулқ-атвор мураккаб табиатга эга бўлиб, турли хил омиллар билан изоҳланади. Вояга етмаганларнинг девиант хулқ-атворини келтириб чиқарувчи омиллар қуйидагилардир:


Биологик омиллар бола организмида унинг ижтимоий адаптациясини қийинлаштирувчи физиологик ёки анатомик хусусиятларнинг борлигида ўз ифодасини топади. Уларга қуйидагилар киради:
- ирсий хусусиятлар;
- ақлий ривожланишнинг бузилиши, эшитиш ва кўришнинг сусайиши, асаб тизимининг зарарланиши ва бошқалар;
- организмга психофизиологик зўр бериш, низоли ҳолатлар, атроф-муҳитнинг кимёвий таркиби, турли соматик, аллергик, токсик касалланишларга олиб келувчи, яъни қувват манбалари билан боғлиқ бўлган психофизиологик хусусиятлар.
Психологик омиллар. Буларга болада психопаталогия ёки характерининг актсеткациясининг борлиги киради. Бу меъёрдан четга чиқишлар асаб касалликлари, психопатия, невростения ва болада ғайриадеквант реакцияларни пайдо қилувчи бошқа омилларда намоён бўлади.
Ёрқин намоён бўлган психопатияга (тентаклик) эга болалар психиатрлар ёрдамига муҳтожлар.
Руҳий меъёрнинг энг кескин варианти ҳисобланмиш акцентуацияга эга болалар психологик таъсирлар учун ниҳоятда қалтис ҳисобланадилар ва ижтимоий-тиббий реабилитацияга эҳтиёж сезадилар.
Бола ривожланишининг ҳар бир даврида шахсият ва характернинг баъзи руҳий ҳислатлари шаклланади. Ўсмирда руҳият ривожланишининг икки босқичи кузатилади: ёки у яшайдиган ижтимоий муҳитдан безиб қолади, ёки кўникиб кетади. Агар оилада бола ота-онаси томонидан етарли меҳр ҳис қилмаса унда бу ҳолатда унинг ҳимоя воситаси вазифасини бегоналашув бажаради. Бу бегоналашув асабий реакциялар, атрофдагилар билна муносабатларнинг бузилиши, эмоционал совуқлик, психик ривожланишнинг тўхтаб қолиши, турли руҳий паталогиларда намоён бўлади.
Ўсмирларга хос бўлга рад этиш, қарши чиқиш каби ҳислатлар одатда бир-бирига эмоционал боғлиқ бўлган оилавий муносабатларнинг оқибати ҳисобланади.
Ўсмир ахлоқий қадриятлари тизимининг шаклланмаганлиги ҳолатида унинг қизиқишлари ғаразли характер касб эта бошлайди. Бунақа ўсмирларга инфантилизм, кўнгилочар ҳикоялар хосдир.

Download 82.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling