Девиант хулқ ижтимоий педагогик муаммо сифатида Режа: Девиация ва унинг турлари
Download 82.5 Kb.
|
deviant
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоқий омиллар
- Девиант хулқ-атворли болалар билан ижтимоий-педагогик амалиёт юритиш.
Ижтимоий-иқтисодий омиллар ижтимоий тенгсизлик, жамиятнинг бойлар ва камбағалларга синфлашиши, аҳоли кўп қисмининг камбағаллашиб кетиши, ишсизлик, инфляция, даромад олиш усулларининг чеклаб қўйилишидан иборат.
Ахлоқий омиллар бир томондан замонавий жамиятнинг паст ахлоқий даражасида, қадриятларнинг йўқолиб кетишида намоён бўлса, бошқа томондан эса жамиятнинг девиант хулқ-атворнинг намоён бўлишига бефарқ қарашида ўз аксини топади. Девиант хулқ-атворли болалар билан ижтимоий-педагогик амалиёт юритиш. Ўсмирлар девиант хулқ-атворининг профилактикаси. Ўсмирлик ёшида девиация намоён бўлишининг тинимисиз ошиб бориши ижтимоий педагог олдида бу ўсмирлар билан ишлашнинг янги усуллари, технологияларини излаш ва уларга тадбиқ этиш вазифасини қўяди. Илмий назарий ва амалиётда икки асосий технология-профилактика ва реабилитация кенг тарқалган. Профилактика – ўсмирлар хулқ-атворида ижтимоий нормалардан оғишнинг турли шаклларини келтириб чиқарувчи асосий сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилга ижтимоий, тиббий, ташкилий, тарбиявий ва давлат тадбирларининг мажмуасидир. У асосан болани ўраб турувчи муҳитга боғлиқ бўлади. Профилактика чора-тадбирларини амалга ошираётганда ижтимоий педагог қуйидаги қоидаларга суянади: Ижтимоий-маданий нормани ўзлаштириш шахс ижтимоийлашуви жараёнида амалга ошади. Қадриятлар, ғоялар ва бошқа рамқий тизимлар мажмуасини ўзлаштирмай инсон жамиятнинг тўла қонли аъзоси сифатида фаолият юрита олмайди. Ижтимоий маданий норманинг мухолифи болаларнинг ижтимоий маданий ва педагогик қаровсизлиги бўлиб, у нафақат бола ривожининг ғайринормал аломати, балки унинг зиммасига аномал ижтимоий ҳолатларни юклатишнинг натижаси сифатида қаралади. Болалар қаровсизлигининг профилактикаси нафақат мавҳум ижтимоий маданий нормадан, балки муайян шароитда яшашга мажбур бўлган боладан келиб чиқиши лозим. Бола реабилитацияси фаолият субъекти, ижтимоий субъект ва шахс даражасида амалга оширилиши керак. “Профилактика” атамаси ўзи нохуш оқибатларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш маъносини билдиради. Ижтимоий оғишлар турли сабаб ва ҳолатлардан келиб чиқишини инобатга олсак, профилактик чора-тадбирларнинг бир нечта турларини ажратса бўлади: - нейтраллаштирувчи; - ўрнини тўлдирувчи; - ижтимоий оғишларга сабаб бўлувчи ҳолатларни юзага келишидан огоҳлантирувчи; - бу ҳолатларни бартараф этувчи; - ўтказиладиган профилактика ишларини назорат қилувчи. Ижтимоий педагогнинг ўсмирлар билан профилактика ишлари олиб боришига бир нечта ёндашувлар мавжуд: Информацион ёндашув-вояга етмаган шахслар уларга давлат ва жамият томонидан ахлоқий нормаларни бажаришга тақдим этилган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан хабардор қилинадилар. Ижтимоий профилактик ёндашув. Бунда асосий мақсад негатив ҳодисаларни аниқлаш, бартараф этиш ва нейтраллаштиришдир. Бу ёндашувнинг моҳияти давлат, жамият, муайян ижтимоий педагогик муассаса, ижтимоий педагог томонидан девиант хулқ-атворни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий ва тарбиявий чора тадбирларни ўтказишдан иборат. Тиббий-биологик ёндашувнинг моҳияти эса ижтимоий нормалардан эҳтимолий оғишларни турли руҳий аномалиялар билан азият чекувчи шахсларга нисбатан давлат профилактик характердаги чоралар воситасида олдини олиш ҳисобланади. Ижтимоий педагогик ёндашув девиант хулқ-атворга эга ўсмирнинг ижобий хислатларини тиклашда намоён бўлади. Download 82.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling