«Бешинчиси (олтинчиси, еттинчиси, ...) ортиқча» методи - Таҳсил олувчиларнинг мантиқий тафаккур юритиш кўникмаларига эга бўлишларида ушбу метод алоҳида аҳамиятга эга. Уни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
- – ўрганилаётган мавзу моҳиятини очиб беришга хизмат қилувчи тушунчалар тизимини шакллантириш;
- – ҳосил бўлган тизимдан мавзуга тааллуқли бўлган тўртта (бешта, олтита, ... ) ва тааллуқли бўлмаган битта тушунчанинг ўрин олишига эришиш;
- – таҳсил олувчиларга мавзуга тааллуқли бўлмаган тушунчани аниқлаш ва уни тизимдан чиқариш вазифасини топшириш;
- – таҳсил олувчиларни ўз ҳаракатлари моҳиятини шарҳлашга ундаш (мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида таҳсил олувчилардан тизимда сақланиб қолган тушунчаларга ҳам изоҳ бериб ўтишлари ҳамда улар ўртасидаги мантиқий боғлиқликни асослашларини талаб этиш лозим).
«3/3» («4/4», «5/5», ...) методи - Таҳсил олувчилар ушбу тизимдан мавзу (бўлим, боб)га тааллуқли бўлмаган тушунчаларни ажратадилар ва ҳаракатларининг моҳиятини изоҳлайдилар.
- Методни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади:
- – ўқитувчи ўзаро тенг нисбатда мавзу (бўлим, боб)га оид ва оид бўлмаган асосий тушунчалар тизими яратади;
- – таҳсил олувчилар мавзу (бўлим, боб)га оид ва оид бўлмаган асосий тушунчаларни аниқлайдилар ва дахлдор бўлмаган асосий тушунчаларни тизимдан чиқарадилар;
- – таҳсил олувчилар ўз ҳаракатларининг моҳиятини изоҳлайдилар.
- Методдан индивидуал, гуруҳли ва оммавий шаклда таҳсил олувчилар томонидан мавзунинг пухта ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда уларнинг билимларини аниқлаш мақсадида фойдаланиш мумкин.
«Расмларни тўғри жойлаштир» методи - Кичик гуруҳларда ишлашда ушбу методдан фойдаланиш ҳам ижобий натижаларни кафолатлайди. Методни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
- – ўқитувчи томонидан ўрганилаётган мавзунинг моҳиятини мантиқий кетмакетликда ёритишга
- – хизмат қилувчи тушунчаларни ифода этган махсус карточкалар мажмуи тайёрланади (ҳар бир карточканинг орқа томонига мавзу моҳиятини ёритувчи «ядро» тушунчанинг биттадан ҳарфи жойлаштирилади ва махсус қоплама билан беркитилади);
- – ҳар бир гуруҳга махсус карточкаларнинг алоҳида мажмуси топширилади ва карточкаларни улардаги тушунчаларга асосан мантиқий кетмакетликда жойлаштириш вазифаси юкланади
Do'stlaringiz bilan baham: |