Бирламчи ўлчаш ўзгарткичи — ўлчаш ўзгарткичи биринчи босқичи бўлиб, унга ўлчанаётган физик катталик қийматини бошқа физик катталик қийматига ўзгартиради, масалан, деформацион манометрнинг найсимон пружинаси. Бирламчи ўлчаш ўзгарткичи ёрдамида ўлчанадиган катталик ёки ўзгартириладиган физик катталик бошқа ўзгарткичга ёки ўлчаш асбобига узатилиши мумкин.
Оралик ўлчаш ўзгарткичи — ўлчаш занжирида бирламчи ўзгарткичдан кейинги ўринни эгаллаган ўлчаш ўзгарткич бўлиб ўлчанаётган физик катталикни унификация (бир хил) сигналга ўзгартиришга мўлжалланган ўзгарткичдир.
Узатувчи ўлчаш ўзгарткичи — ўлчаш ахбороти сигналларини масофадан туриб узатиш учун мўлжалланган ўзгарткичдир.
Масштабли ўлчаш ўзгарткичи — катталикни берилган марта ўлчаш учун мўлжалланган ўзгарткич.
Истаган вазифани бажарувчи ўлчаш ўзгарткичи ўлчаш асбоби билан конструктив бирлаштирилган бўлиши ёки ўзи алоҳида қурилмани ташкил этиши мумкин. Ўлчаш объектига ўрнатилган ва ўлчамлари, массаси ҳамда таъсир кўрсатувчи омилларга мустаҳкамлигига нисбатан алоҳида талабларга жавоб берувчи, зарур ёрдамчи элементлар билан бирга ўлчов ўзгарткичларининг бир қатор конструктив тўпламини датчик деб аташ қабул қилинган.
Чиқиш сигналининг турига қараб бир хиллаштирилган, табиий ёки дискрет (контактли) сигналлар фарқ қилинади.
Чиқиш сигналлари бир хиллаштирилган ўлчаш ўзгарткичлари чиқишда ўлчанаётган физик катталикнинг турига боғлиқ бўлмаган ҳолда махсус қурилмалар ёрдамида шаклланадиган сигналларга эга (улар тегишли давлат андозаларида кўзда тутилган).
Чиқиш сигналлари табиий бўлган ўлчов ўзгарткичлари шундай қурилмаларки, уларда чиқишдаги сигналлар табиий йўл билан шаклланади, яъни ўлчанаётган катталикни бирламчи алмаштириш учун энг оддий ва самарали йўл билан шаклланади. Ўлчанаётган катталикларнинг жуда хилма-хиллигига қарамай табиий чиқиш сигналларининг турлари, одатда, ўнта билан чегаралади: силжиш, буриш бурчаги, кучланиши, вақт оралиғи, ўзгармас ва ўзгарувчан кучланиш, актив ва комплекс қаршилик, электр сиғим, частота (такрорийлик). Табиий сигналли ўлчов ўзгарткичларининг баъзи ҳолларда қўлланиши асосан локал назорат қурилмаларида ва унча мураккаб бўлмаган объектларни автоматлаштиришда иқтисодий ва техник жиҳатдан мақсадга мувофиқдир.
Табиий сигналларни бир хиллаштирилган сигналларга айлантириш учун махсус меъёрловчи ўзгарткичлар кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |