Digital communal mobile


т/р Уй-жой коммунал хизмат таърифлари


Download 55 Kb.
bet2/3
Sana17.06.2023
Hajmi55 Kb.
#1545237
1   2   3
Bog'liq
Мақола Олий мактаб Ачилова Абраев Норов

т/р

Уй-жой коммунал хизмат таърифлари

Ҳисоблагич

Ҳисоблагичсиз

1

Электр энергия

295

норма

2

Совуқ сув

400

норма

3

Иссиқ сув

5242

норма

4

Газ

380

норма

5

Чиқинди

4500

-

6

Канализация

350

норма

1-жадвал. Уй-жой коммунал хизмат таърифлари маълумотлар базасига киритиш мумкин бўлган маълумотлар.
Мобиль илова асосан Қашқдарё вилояти Шаҳрисабз тумани мисолида ишлаб чиқилган бўлиб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш туман бўлими фаолиятини ўз ичига олади.
“Digital Communal” мобил иловасини ишлаб чиқишда қўйидаги вазифалар амалга оширилди:

  1. Соҳага оид адабиётлар ўрганиб чиқилди ва таҳлил қилинди;

  2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид маълумотлар базаси шакллантирилди;

  3. Мобил илованинг дизайни учун график маълумотлар ишлаб чиқилди;

  4. Дастурий таъминот қисми ишлаб чиқилди;

  5. Мобил илова учун маълумотлар киритилди;

  6. Керакли маълумотни қидириб топиш учун қидирув функцияси ишлаб чиқилди;

  7. Мобил илова учун иконка ва титул ишлаб чиқилди.

Анъанавий коммунал хизмат кўрсатишга қараганда, мобил иловали хизматлар кўп фойдаланувчиларга эга бўлади, яъни бир вақтнинг ўзида бир неча фойдаланувчилар турли масофалардан, ўзларига қулай бўлган вақтларда фойдаланиш мумкин. Онлайн режимда мобил иловаларни юклаб олишнинг осонлиги, офлайн режимда мобил қурилмалардаги махсус маълумот алмашиниш дастурлари ёрдамида маълумотни юклаб олиш имкониятларининг мавжудлиги ҳам эътиборли жиҳатларидан бири ҳисобланади. Мобил иловалардаги маълумотларини қайта ишлаш, ўзгартириш киритиш, маълумотларни янгилаш каби амалларни бажариш кўп вақт ва ортиқча харажат талаб этмайди ҳамда мобил илованинг янгиланган варианти автоматик равишда тизимда ҳам, фойдаланувчилар мобил қурилмаларида ҳам янгиланади.

Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling