Digital communal mobile
Download 55 Kb.
|
Мақола Олий мактаб Ачилова Абраев Норов
- Bu sahifa navigatsiya:
- (97) 311-87-18 Абраев А.К.
- Калит сўзлар
“DIGITAL COMMUNAL MOBILE” ИЛОВАСИНИНГ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШДАГИ ЎРНИ Ачилова Ф.К. – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали катта ўқитувчиси (97) 311-87-18 Абраев А.К. – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали магистранти Норов М.М. – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали магистранти Аннотация: Ушбу мақола уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарувини рақамлаштиришда мобиль иловаларнинг афзалликлари, қўллашнинг усул ва технологиялари, иқтисодий самарадорлиги, моҳияти ва вазифалари ҳақида маълумот бериб ўтилган. Калит сўзлар: ахборот технологиялари, уй-жой коммунал, хизмат кўрсатиш, бошқариш, рақамлаштириш, замонавий технологиялар, самарадорлик. Кириш Бугунги кунда ҳар бир соҳада хизмат кўрсатишда мобил иловалардан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Мобил иловалар фойдаланувчилар учун ҳар томонлама қулай бўлиб, дастурларнинг содда интерфейсга эгалиги, мобил қурилмадан фойдланиш, ҳажм жиҳатдан ҳам ихчамлиги, олиб юриш учун қулайлиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Мобил иловалар масаланинг берилиши бўйича турларга ажратиш мумкин: интерактив иловалар, ўйинли иловалар, таълимга оид иловалар, маълумот берувчи иловлар, веб сайтлар иловалари, таржимон иловалар, қурилмаларни бошқарувчи, тизимни бошқарувчи, маълумот алмашинувчи иловлар ва ҳакоза. Асосий қисм Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарувини рақамлаштириш масалалари бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Соҳада платформалар, биллинг тизимлари, веб сайтлар, маълумотлар базалари, мобиль иловалар кабилар ишлаб чиқилмоқда ва амалиётда жорий этилмоқда. Мақсад аҳоли фаровонлиги, яшаш сифати ва даражасини ошириш, иқтисодий тежамкорликка эришиш, ортиқча харажатларни камайтириш, кўп вақт сарфлашни олдини олиш, масофани қисқарши кабилардан иборат. Инсон қадри учун, инсон манфаатлари учун хизмат кўрсатиш кўрсаткичларини янада ошириш, ортиқча сарсонгарчиликларни олидини олиш, соҳада электрон хужжат алмашинувини янада кенгайтириш энг муҳим масалалардандир. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарувини рақамлаштиришда “Digital Communal” мобиль иловасини жорий этилиши аҳоли учун кўпгина қулайликларни яратиб беради. Мобил илованинг функционал имкониятлари ҳақида фикр юритадиган бўлсак, дастлаб мобил иловадан фойдаланишда ўзбек, рус ва инглиз тилларини танлаш учун махсус функционал тугмалар жойлашган бўлиб, фойдаланувчилар ўзларига керакли тилни танлайди. Махсус бўлимлар, интерактив хизматлар, боғланиш контактлари, хабарномалар, коммунал тўловлар миқдорлари, онлайн ариза юбориш, сервис хизматлари каби менюлардан иборат. 1-расм. “Digital Communal” мобиль иловаси ташкилий тузилмаси.
Download 55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling