«digital technologies in modern education: current trends and development factors in philology and pedagogy»


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1585477
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48
Bog'liq
34-23-PB

Сентябрь-Октябрь 2021
8-9-қисм
«ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: ФИЛОЛОГИЯ ВА ПЕДАГОГИКА 
СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ»
Булар қуйидагилар:
- хизматнинг маълум даражасини, мижоз талабини рахбарлар томонидан тушуниш 
шароитида таъминлаш имконини йўқлиги;
- олдинги тажрибалар ва ҳаёт сифатини шахсий стандартлар асосида истеъмолчи 
тасаввурида ташкил топган кутишларни мавжудлиги.
Хизмат кўрсатиш корхоналари раҳбарлари жуда эҳтиёткор ва зийрак бўлишлари керак, 
чунки кутиш даражасини юқори савияда белгилаш (имкони бўлмаган пайтда уни тўла 
таъминлаш)да хизмат кўрсатиш корхоналари ўз мижозларини умидини узиши мумкин
ёки аксинча, кутиш даражасини жуда паст савияда белгиланиши истеъмолчи сонини 
камайтиради ва хизмат кўрсатиш корхоналари мижозларини йўқота бошлайди.
Шунинг учун ҳам хизмат кўрсатиш корхоналари ўз мижозлари кутишини максимал 
даражада қондиришига интилиши учун, ходимлари, таъминотчилари ва бошқа ҳамкорлари 
талабларини маълум даражада қондирила олишни ташкил қилиш заруриятига боғлаб 
туриши керак.
Истеъмолчилар талабини қондирилиши нафақат сифат билан аниқланади, балки қиймат 
тушунчаси орқали ҳам аниқланади. Мазкур тушунча замирида кўрсатиладиган хизмат 
сифати қулайлиги ва мустаҳкам (ишончлилигини хизмат баҳосига муносабати тушунилади. 
Бошқача қилиб айтганда хизмат мижоз томонидан уни қиймати нуқтаи назаридан 
баҳоланиши мумкин. Бунда функционал ёки техник нуқтаи назаридан сифатли бўлмайди, 
ва аксинча. Масалан: кўп ҳолларда сифат тушунчасини “люкс синфи хизматлари билан 
боғлашади (яъни, юқори баҳоли хизмат), аммо ўрта нархли хизматлар ҳам мижоз учун
қимматбаҳо ва энг қулай бўлиб саналиши мумкин.
Халқаро тажрибаларда хизмат сифатини “беш босқичли” моделидан кўп фойдаланилади. 
Мазкур модель мижозни кутишини қондирилиш нуқтаи назаридан хизмат сифатини 
белгилаб беради:
Биринчи босқичда хизмат кўрсатиш корхоналари ўз истеъмолчиларини талаб ва кутиш 
эҳтиёжини аниқлаши лозим бўлади. Бунинг учун маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, 
шу жумладан доимий сўровлар ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Иккинчи босқич қачонки, истеъмолчилар талаби аниқланганлигида, хизмат кўрсатиш 
корхоналари рахбарияти томонидан ҳамма вақт ҳам қондирилмаслиги ёки қондирилиш 
хоҳишини йўқлиги ҳолатида қўлланилади. Бу хизмат кўрсатиш корхоналарини ўз мақсадини 
йўқлиги натижасида амалга ошади, шу жумладан хизмат кўрсатиш корхоналарини хизмат
сифатига муносабатини йўқлиги натижасида келиб чиқади.
Учинчи босқич хатолари хизмат кўрсатиш корхоналарини бевосита алоқаси туфайли ва 
уларни корпоратив маданият тушунчаси билан боғлиқлиги натижасида пайдо бўлади.
Тўртинчи босқич учун хатоларни пайдо бўлиши оммавий ахборот воситалари
маркетологлар, реклама агентликлари томонидан яратилган хизмат кўрсатиш корхоналари 
имиджини ҳақиқий имиджи билан тўғри келмаслиги билан боғлиқ.
Бешинчи босқич бу истеъмолчиларни хизмат ҳақидаги тасаввури ва ҳақиқат ўртасидаги 
фарқ тушунилади. Бундай ҳолларда қабул қилиш ёмонлашиб боради, шу билан бирга 
четланиш нафақат салбий томондан балки ижобий томондан таъсир қилиш ҳоллари ҳам 
бўлади.
Хулоса қилиб айтганда хизмат кўрсатиш корхоналари учун сифатни бошқариш 
фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича ва ҳар бир бўлим ёрдамида вазифаларни бажаришни 
таъминлаб бериш имконини берувчи механизмни яратишни билдиради.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling