«digital technologies in modern education: current trends and development factors in philology and pedagogy»


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1585477
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48
Bog'liq
34-23-PB

Сентябрь-Октябрь 2021
8-9-қисм
«ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: ФИЛОЛОГИЯ ВА ПЕДАГОГИКА 
СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ»
пайтида ақлий ривожланишнинг нормадаги қонунларга бўйсуниши ва шахсиятнинг асосий 
фазилатларининг визуал патологиянинг чуқурлиги ва табиатидан мустақиллиги ҳақидаги 
хулосалари (Зотов А.И., Литвак АГ, Солнтсева) ЛИ); кўзи ожизларни самарали ижтимоий 
-психологик мослашуви ва қулай ички ва ташқи шароитлар шароитида уларни жамиятга 
интеграциялашуви мумкинлиги тўғрисида тифлология таъминланиши (Волкова И.П., 
Гудонис В., Литвак А.Г.); Кўзи ожизларнинг ўзлари ҳам, жамиятнинг ҳам қарши фаолиятига 
ишора қилувчи, кўзи ожизларнинг ижтимоий мослашуви ва интеграцияси жараёнининг 
икки томонлама характери ҳақидаги ғоялар (Волкова И.П., Гудонис В., Кантор В.З., Литвак 
А.Г. ва бошқалар.);”
1
Кўришида нуқсони бўлган таълим олувчиларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини 
самарали ташкил этишда биринчи навбатда таълим муассасаларининг педагоглари, 
дефектологлари ҳамда психологларининг бажариши лозим бўлган бир қатор вазифлари 
мавжуддир. Интернат – мактабда қабул қилинган жисмоний нуқсонлари бўлган болаларнинг 
касаллик тарихи билан тўлалигича танишган ҳолда улардаги ички ҳоҳиш истакларни 
ўрганиш, шунингдек, улардаги муаммоларни таҳлил этиш ўринли деб ҳисоблаймиз. Бунинг 
учун таълим муассасаларининг педагоглари ўқувчиларнинг ҳаётда ижтимоий мослашувини 
амалга оширишда ёрдам берувчи энг муҳим тадбирларни ташкил этиш зарурдир. Ўқувчилар 
ўртасида суҳбат, учрашув, мониторинг кузатув, анкета савол жавоблари каби ўрганиш 
методларидан самарали фойдаланган ҳолда улардаги муаммоларни таҳлил этиш керак
кўпчиликка сир эмаски, ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг ҳаётга ижтимоий мослашуви 
жараёнлари тўғри ташкил этилмаслиги оқибатида кўпгина ўқувчиларда эртанги кунга 
ишонмаслик, ўз-ўзига хизмат қилолмаслик, қатъиятсизлик ҳамда атрофдаги шахслар 
билан мулоқотга кириша олмаслик ҳолатлари рўй беради. Оқибатда жисмоний нуқсонлари 
бўлган ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топа олмаслиги бирор бир касб-ҳунарларни ўргана 
олмаслиги сезилиб қолади. 
“Ижтимоий интеграция ижтимоий мослашувни ўз ичига олади, бу ногироннинг 
ижтимоий муҳитга мослашиш жараёнини англатади (нуқсонли ногиронларнинг ижтимоий 
мослашуви, нуқсонни олишдан олдинги ҳаёт шароитидан фарқли ўлароқ, янги шароитда 
ҳаётга мослашишни ўз ичига олади; ижтимоий туғма нуқсонли ногиронларнинг мослашиши 
нуқсонли одамлар жамиятида ҳаётга мослашишни ўз ичига олади). Ижтимоий интеграция 
мезонларига таълим фаолияти, ишга жойлашиш, ижтимоий фаоллик, ҳордиқ чиқариш, 
моддий шароитлардан қониқиш, одамлар билан мулоқотда қийинчиликлар мавжудлиги ёки 
йўқлиги, ўз оиласининг мавжудлиги, ўзини тўлақонли аъзо бўлиш ҳисси киради. жамият, 
умуман ҳаётдан қониқиш, ижтимоий ва психологик мослашув. Ижтимоий -психологик 
мослашув мезонларига қуйидагилар киради: доминант эмотсионал фон, фазовий, маиший, 
шахслараро мослашиш даражаси, автоадаптация.”
2
Юқоридаги омилларни эътиборга олган ҳолда ҳар бир ўқувчини ҳаётга ижтимоий 
мослашуви жараёнларини мақсадли ташкил этсак, амалга оширилаётган фаолиятимиз 
самарали кечади. Шундай экан, ҳар бир педагог ўзининг педагогик фаолиятини бирламчи 
иш стратегиясини яхши тушунмоғи ва ўрганмоғи зарурдир. 
Хулоса қилиб айтганимизда, ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг ҳаётда ижтимоий 
мослашуви жараёнларини муваффақиятли амалга оширсак, ўйлайманки, шубҳасиз, таълим 
олдидаги энг катта вазифани бажарган бўламиз. Ҳар бир ёшнинг мустақил ҳаётга ўз ўрнини 
топишида амалий кўмакчи бўлайлик. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling