«digital technologies in modern education: current trends and development factors in philology and pedagogy»
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
34-23-PB
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-9-қисм «ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: ФИЛОЛОГИЯ ВА ПЕДАГОГИКА СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ» Сентябрь-Октябрь 2021
- КЎРИШИДА МУАММОСИ БЎЛГАН ЎҚУВЧИЛАРНИ ҲАЁТГА ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА УЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТДАН ТАЙЁРЛАШНИНГ ОМИЛЛАРИ
- Холиқов Азамат Қаҳрамонович
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикaси Президенти Шaвкaт Мирзиёевнинг мaмлaкaтимизни 2016 йилдa ижтимоий-иқтисодий ривожлaнтиришнинг aсосий якунлaри вa 2017 йилгa мўлжaллaнгaн иқтисодий дaстурнинг энг муҳим устувор йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг кенгaйтирилгaн мaжлисидaги мaърузaси. 2. Кaримов И.A. «Ўзбекистон – бозор муносaбaтлaригa ўтишнинг ўзигa хос йўли» - Т.: Ўзбекистон. 1993 й. 3. Словaрь инострaнных слов.-16-е из.испрa.-М.:Рус.яз.1988-461 бет 4. Халқ сўзи газетаси. №271-272. 29.12.2019 йил. 5. https://lex.uz/docs/5030957 1 Муаллиф ишланмаси 15 8-9-қисм «ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: ФИЛОЛОГИЯ ВА ПЕДАГОГИКА СОҲАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ» Сентябрь-Октябрь 2021 КЎРИШИДА МУАММОСИ БЎЛГАН ЎҚУВЧИЛАРНИ ҲАЁТГА ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА УЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТДАН ТАЙЁРЛАШНИНГ ОМИЛЛАРИ Холиқов Азамат Қаҳрамонович Қашқадарё вилоят 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси, ҳуқуқ фани ўқитувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Ўсиб келаётган ҳар бир ўқувчини мустақил ҳаётга тўғри йўналтириш уларга касб-ҳунар сирларини ўргатиш, шунингдек, турмуш малакаларини сингдириш бугунги таълимнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Таълим муассасалалари ўқувчиларbга назарий билимларни беришдан ташқари, амалий, оилавий ҳаётга оид энг муҳим кўникмаларни етказиш зарурдир. Агар биз мактаб ўқувчиларига назарий билимларни бериш билан чекланиб қолсак, уларни келгусида мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишида қийналишларига сабабчи бўлиб қоламиз. Жисмоний имконияти чекланган болаларнинг ҳаётда ижтимоий мослашувини амалга ошириш бир мунча мураккаб тизимли фаолият ҳисобланади. Негаки, бу тоифадаги болаларнинг жисмоний нуқсонлари ҳаётда ижтимоий мослашув жараёнларида тез суратларда мослашишда муаммолар туғдиради. Жисмоний-руҳий имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган интернат-мактабларнинг бош мақсади ривожланишда муаммоси бўлган таълим олувчиларнинг мустақил ҳаётда ўз ўринларини эгаллашида асосий вазифаларни бажариши шарт. “Кўзи ожиз ва кўзи ожизларнинг ижтимоий мослашувининг шахсий аспектларини ўрганиш инсоният фанининг турли соҳалари: психофизиология, умумий ва тузатиш психологияси, социология синтезига асосланган мослашувчан шахсни ҳисобга олишни ўз ичига оладиган интеграцион ёндашувдан фойдаланиш зарурлигини кўрсатади, фалсафа, ижтимоий психология ва бошқа фанлар. Бу ёндашув мослашув жараёнида шахс бу жараённинг фаол субъекти сифатида ҳаракат қилади, деб тахмин қилади. Кўриш қобилияти чекланган одамларнинг ижтимоий мослашувини ўрганишга интеграциялашган ёндашув тадқиқотимизнинг асосий йўналишида энг истиқболли ҳисобланади. Кўзи ожизлар ва кўриш қобилияти чекланганларнинг интеграциялашган ёндашув ғояларига мувофиқ мослашуви бизни шахснинг объектив ва ижтимоий муҳит билан мувозанатини тиклаш, фаолиятга, мулоқотга, ўзига, умуман ҳаётга мослашиш жараёни деб тушунамиз. Кўриш қобилиятининг чуқур бузилиши туфайли юзага келадиган шароитда шахсий фаолиятнинг намоён бўлиши мослашув жараёни натижасида янги сифатларга эга бўлган янги, мураккаб тизим (шахснинг атрофдаги объектив ва ижтимоий муҳит билан ўзаро таъсири) шаклланади. Кўзи ожизлар шахсининг мослашуви уларнинг ижтимоий интеграциялашув жараёнини белгилайди. 1 Кўришида нуқсони бўлган битирувчи ўқувчиларнинг ҳаётга ижтимоий мослашуви амалга оширишда уларни психологик жиҳатдан тайёрлашда қуйидаги вазифаларни бажариш лозим: Биринчидан жисмоний нуқсонлари бўлган таълим олувчиларнинг таржимаи холи билан тўлалигича танишиш; Иккинчидан ундаги жисмоний нуқсонларнинг даражасини ҳолатини ва коррекциялаш йўлларини белгилаш; Учинчидан жисмоний нуқсонлари бўлган ўқувчиларнинг ҳаётда ижтимоий мослашувида тўсиқ бўлаётган омилларни аниқлаш; Тўртинчидан аниқланган омилларни педагогик психологик ёндашув асосида бартараф этиш йўлларини топиш; Бешинчидан жисмоний нуқсонлари бўлган ўқувчиларнинг ҳаётда ижтимоий мослашишига ёрдам берувчи бирламчи асоссий стратегик вазифаларни ишлаб чиқиш; Олтинчидан жисмоний нуқсонлари бўлган болаларни ҳаётда ижтимоий мослашувини амалга оширишда ёрдам берувчи психологик тадбирларни йўлга қўйиш. “Ногиронларни, шу жумладан кўриш қобилияти чекланганларни, уларнинг ижтимоий амалиётнинг барча соҳаларидаги қобилиятларини ривожлантириш ва амалга ошириш учун жамиятда қулай шароит яратиш зарурлиги ҳақидаги гуманистик ғоялар (Гудонис В., Малофеев). НН, Кантор В. З. ва бошқалар); тифлопихологиянинг визуал етишмовчилик 1 Волкова И.П. Психология социальной адаптации и интеграции людей с глубокими нарушениями зрения. Санкт-Петербург., 2010. 41 с. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling