Dildora Oltiboyeva
Diuretik dori vositalarni farmakokinetikasi va farmakodinamikasi
Фармакодинамикаси. Қоннинг осмотик босимини кўпайтиради ва шишли тўқималардан суюқликнинг қонга ўтишига ва оқаётган қон ҳажмининг кўпайишига олиб келади. Натижада қон оқиши ва коптокчаларнинг сийдик ажратиш фаоллиги кўпаяди, бундан ташқари, претубуляр бўшлпқда қон оқимининг ортиши Генли ҳалқасининг юқорига чиқиш қисмида хлор, натрийнинг сустлик билан қайта сўрилишини бузади, бунга қайтишга қаршилик кўрсатадиган айланма тизилма ишининг издан чиқиши сабаб бўлади.
Осмотик сийдик ҳайдовчилар (маннит, сорбит, мочевина)
Бу гуруҳ дориларнинг нефронда осмотик босимнинг ошириши каналчалар дистал қисмидаги нефрон ишини издан чиқаради, сув ва натрийнинг қайта сўрилиш вақтини узайтиради ва ажралиб чиқиши кўпаяди.
Бундан ташқари, оқаётган қон ҳажмининг ортнши юрак ўнг бўлмачаси ва жигардан махсус натрий уретик омилнинг чиқишини кучайтиради, бу омил проксимал каналчалардан натрийнинг қайта сўрилишини бузади ва каналчаларнинг дистал қисмидан натрийнинг қайта сўрилишини фалажловчи қондаги альдостерон ажралиб чиқишини камайтиради.
Натижада булар суткалик сийдик миқдорини кучайтиради, қон босимини оқаётган қон ҳажмини ортиши ҳисобига оширади. Булардан кўпроқ маннит ишлатилади, қолганларининг самарадорлиги кам, бунинг устига мочевинани жигар касалликларида бериб бўлмайди.
Фармакокинетикаси. Асосан венага секинлик билан юборилади (томчилаб эмас). Маннит 10% тўқималарга ўтади, қолган қисми қонда қолади. Мочевина ва сорбит эса тўқималарга тезда ўтади. Мочевина секинлик билан биотрансформацияга учрайди, шу сабабли у тўқималардан суюқликнинг қонга ўтишга сабаб бўлади. Сорбит эса, тўқималардан бутунлай ва тез гликогенга айланади, бу унинг самарадорлигини камайтиради.
Каттароқ ёшдаги болаларга нисбатан 3—4 ойлик болаларда маннит секинлик билан чиқарилганлиги сабабли, унинг қуритувчи таъсири кучлироқ ва давомлироқдир.
Салбий таъсирлари. Бош оғриши, кўнгил айниши, қайт қилиш, тери остига тушган жойда некроз, билирубин ва дори воситаларининг гематоэнцефалитик тўсиқдан ўтишини оширганлиги сабабли болаларда билирубин энцефалопатияси ва қон қуйилиши мумкин; Мочевинаэса қонда қолдиқ азотни кўпайтириши мумкин.
Ишлатилиши. Мия тўқимаси шишининг олдини олиш ва даволаш учун. Мия тўқимаси шиши жароҳат, мия пардаси ёки тўқималарининг яллиғланиши натижасида келиб чиққан бўлса, осмодиуретиклар юборилмайди.
Чақалоқлардаги мия тўқима шишида тавсия этил^ майди, буларда гистогематик тўсиқнинг ўтказувчанлиги юқори бўлиши сабабли мия шиши кучайиши мумкин.
Бензин, керосин, скипидар ва формалинлардаП заҳарланганда, ўпка шишида, юрак етишмовчилигида келиб чиққан мия тўқимаси шишида буларни бериб бўлмайди, бу ҳолатларда улар юрак зўриқишини кучайтиради.
Ҳалқум шиши, глаукома, дорилар билан барбитуратлар, салицилатлар, сульфаниламидлар, ПАСК, борат кислотаси ва бошқалар қамда гемолиз чақирувчи заҳарлар (антифриз, аиетат ва оксалат кислоталари)дан зарарланганда ишлатилади.
Юқоридаги моддалардан заҳарланганда буларни беморга юбориш маннит сийдик муҳитини ишқор томонга буриши ҳисобига уларнинг парчаланишини тезлаштиради, иккинчидан, оқсиллар ва гемоглобиннинг чўкмага тушишининг олдини олади. Шу сабабли каналчалар тиқилиб қолишининг олдини олади.
Остеомиелит, перитонит, сепсис, куйишда ва караҳтликда бу дорилар заҳарнинг чиқиб кетишини яхшилаб, қон босимининг ортишига олиб келади. Уткир буйрак етишмовчилигининг бошланғич даврида ҳали буйрак иши бузилмасдан олдин осмодиуретиклар юбориш мумкин.
Соатига тана сатҳи м2 ҳисобига 50 мл сийдик ажралса, даволаш самарали саналади.
Генле ҳалқасига таъсир қилувчи сийдик ҳайдовчилар.
Бу гуруҳга фуросемид, этакрин кислота, буметамид, пиретанит ва торасемидлар киради.
Фармакодинамикаси. Бугуруҳдаги дориларнинг сийдик ҳайдовчи таъсири улар бирламчи сийдик таркибига тушгач, яъни проксимал каналчаларда секрецияга учрагач юз беради. Чақалоқ ва кичик ёшдаги болаларда нефрон яхши тараққий қилмаганлиги туфайли уларнинг таъсири катта ёшдаги болаларга ва катталарга қараганда секинроқ бошланади. Булар томирлар эндотелийсида 12, Е2 простагландинлар синтезини кучайтириб, коптокчалар қон томирларини кенгайтириб чўзади ва сийдик Осйл булишйни кучайтиради. Бундаи ташқари, булар Генле ҳалқасининг юқорига кўтариладиган қисми эпителииларидаги сульфгидрил ферментларини фалажлаш йўли билан фосфориллаш ва гликолизни бузади, бу ўз навбатида натрий, хлор ва калийнинг қайта фаол сўрилишини сусайтиради. Генли ҳалқасининг шу қисмида булар магний ионларининг фаол қайта сўрилишини бузиб, унинг сийдик билан ажралиб чиқишини оширади. Қон зардобида магний ионларининг камайиши паратгармон чиқишини сусайтиради, бу эса кальций ионларининг қайта сўрилишини камайтиради.
Булар карбоангидраза ва электронейтрал помпа Ишини фалажлаш йўли билан организмдан тузлар ва сувнинг чиқишини кучайтиради. Электронейтрал помпа насоси Генли ҳалқасининг юқорига кўтарилувчи қисмидаги апикал мембранада органик ва ноорганик кислоталарни натрий, калий ва хлор ионларига алмаштиришни назорат қилиб туради.
Этакрин кислота эса сийдик тўпловчи найчаларда антидиуретик гормон билан рецептор учун рақобат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |