Дин феномени (диннинг моҳияти)
Download 103.5 Kb.
|
Falsafa
Дин феномени (диннинг моҳияти) Режа: 1-. Дин таърифининг муаммолари 2-. Диннинг вужудга келиши ва мавжудлиги шарт-шароитлари 3-. Дин ижтимоий қуйи тизим сифатида 4-. Диний онг 5-. Диний эътиқод Фанда тахминан беш мингта дин маълум бўлиб, улар ранг баранг диний шакллари ва тил ифодасидаги ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Бундай ҳолат дин тушунчаси ва таърифини ишлаб чиқиш, яъни дин нима деган саволга жавоб топиш муаммосини бир қадар мураккаблаштириб юборади. Ҳозирда диннинг тахминан 250та таърифи, шу жумладан, диний, яъни теологик таърифи, аниқ фанларнинг қоидалари ва эмпирик материаллари асосида шаклланадиган таърифлари, шунингдек диннинг моҳиятини очиб беришга даъвогарлик қилувчи фалсафий таърифлари мавжуд. «Религия» атамаси лотинча «relegere» - биргаликда боғлиқ деган сўздан, мазкур ҳолатда диндор одамнинг илоҳий мавжудотлар билан боғлиқлигини англатувчи сўздан, шунингдек «religio» – художўйлик, эҳтиром деган сўздан келиб чиққан. Бу атама насронийлик (христианлик) анаъаналари учун хосдир. Сансркитчада dharma атамаси қўлланилиб (орий тилида dhar – тасдиқламоқ, қўллаб-қувватламоқ, ҳимоя қилмоқ) таълимот, эзгулик, ахлоқий ибтидо, бурч, адолат, қонун деган маъноларни англатади. Бу сўз буддизмда қўлланилади, Ҳиндистонда халқнинг турмуш тарзига ҳамда уни белгиловчи қоидалар йиғиндисига нисбатан ҳам татбиқ этилади. Исломда din атамаси қўлланилиб, у дастлаб ҳокимият, бўйсундириш деган маънони англатган, кейин эса Парвардигорга ва Унинг чексиз ҳукмига сўзсиз итоат этиш, ўзини Аллоҳга топшириш, диний кўрсатмаларни бажариш, чин эътиқод йўлида комилликка интилиш маъносида ишлатилган. Din - иймон (арабча ишонмоқ, эътиқод қилмоқа), ислом ( ўзини Аллоҳга бағишламоқ, итоатгўйлик, диний кўрсатмаларни бажариш), ихсон (самимийлик, виждонлилик, пок қалблилик) деган сўзларни ифодалай бошлади. Хитой тилида динга нисбатан chiao – таълимот деган сўз қўлланилади. Қадимий славянларда «вера»(«эътиқод»), «верство»(«эътиқодлилик»), «верования» («эътиқод қилмоқ») деган сўзлар қўлланилади. Рус тилида ХУШ асрдан бошлаб «религия»деган сўздан фойдаланиб келинади. Дин фалсафий жиҳатдан гуруҳ, индивид маънавий ҳаётининг соҳаларидан бирини; оламни англаш воситасини; инсон ва жамиятнинг вужудга келиш жараёнида зарурий тарзда юзага келадиган маънавий ишлаб чиқариш соҳаларидан бирини; ҳаётий фаолиятнинг бир жиҳатини англатади. У воқеликни ўзига хос шаклда ифодалайди ва акс эттиради, маданият феномени ҳисобланади. Download 103.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling