Дин феномени (диннинг моҳияти)
-. Диннинг вужудга келиши ва мавжудлиги шарт-шароитлари
Download 103.5 Kb.
|
Falsafa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фалсафий ёндашиш
- Антропологик ёндашиш
2-. Диннинг вужудга келиши ва мавжудлиги шарт-шароитлари
Д
иннинг асослари ва дастлабки шарт-шароитларига оид муаммоларни ҳал этиш юзасидан турлича нуқтаи назарлар мавжуд. Диний нуқтаи назар Худонинг мавжудлик презумпциясидан келиб чиқади. Унга мувофиқ ҳаракат қилувчи Худо ҳамда муайян шарт-шароитларда Худони идрок этувчи инсон борлиги туфайли дин вужудга келган ва яшамоқда. Агар Худо бўлмаганда инсоннинг онгида Худога эътиқод ҳам бўлмас, ва инсон ўз табиатига кўра Худога ўхшаш мавжудот ҳисобланмас эди. Д Фалсафий ёндашиш иннинг вужудга келиш асослари ва шарт-шароитлари дин фалсафаси доирасида инсон ва олам ўртасидаги ўзаро муносабатлар нуқтаи назаридан, инсон онгининг ўзига хос хусусиятлари, муваққатлилик ва мангулик, чеклилик ва чексизлик нисбатини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади. Ш Антропологик ёндашиш ундай кўриб чиқиш йўналишларидан бири Инсон ҳаётининг индивид ва «инсон мажмуи» сифатидаги жиҳатларини тадқиқ этиш билан боғлиқ бўлиб, уларда борлиқнинг мўртлиги: мавжудликнинг чекланганлиги; касалликлар, эпидемиялар, ирсий мутация, кексайиш ва ўлимнинг яқинлашуви; муайян халқлар генофонди даражасининг кескин пасайиб кетиши; Homo sapiensнинг пайдо бўлиши ва инсониятнинг йўқ бўлиб кетиши хавфи ҳамда бошқа шу кабилар аниқланади. Масалан, касалликлар, кучли таъсир ўтказувчи антропологик омиллардан бири ҳисобланади. Ўрта асрларда миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган вабо, чечак касалликлари Худонинг қаҳрли жазоси олдида қўрқув уйғотган. Ўтган асрда ва ХХI аср бошларида яна вабо, ўлат, испанка (энг қаттиқ грипп касали) касалликларининг хуружи қайд этилди. Инсоният бугунги кунда одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) хавфи билан тўқнаш келди. Бундай ҳолатлар якка ва ижимоий диний тафаккурда рационал жиҳатдан эмас, балки «Худонинг жазоси» сифатида қабул қилинади. Диннинг пайдо бўлиши ва яшаб қолиши турли халқлар, ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида одамлар даражасида иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг нотекислиги каби ижтимоий ҳолатлар, шунингдек мутелик, чекланганлик, ҳукмронлик-бўйсундириш, яъни инсон ҳаётининг собитқадамлик билан тартибга солиб бўлмайдиган соҳаларига алоқадор «тутқунлик» муносабатлари билан боғлиқдир. Инсоннинг табиат ва тенгсизлик билан кураш олиб боришдаги ожизлиги ва чорасизлиги одамларда ғайритабиий оламга бўлган ишончни мустаҳкамлайдиган омиллар каби намоён бўлади. Дин нафақат бирор бир воқелик инъикоси бўлиб қолмай, у инсонга етишмаётган куч-қудратни хаёлан тўлдирувчи восита ҳамдир. И Download 103.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling