Дин феномени (диннинг моҳияти)


Диний эътиқодни фалсафий англаш


Download 103.5 Kb.
bet7/9
Sana26.02.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1233695
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Falsafa

Диний эътиқодни фалсафий англаш
алсафада диний эътиқод инсон ҳаётининг муайян тарзда намоён бўлиши, инсоннинг алоҳида руҳий, маърифий ва ҳиссий ҳолати сифатида кўриб чиқилади.
Фалсафада Худо эмас, балки у ҳақидаги тасаввурлар асосий объект ҳисобланади. Бунда Худонинг мавжудлиги тўғрисидаги билим муаммога айлантирилади, у аввалдан мавжуд ва шубҳасиз ҳақиқат бўлган бир нарса сифатида қабул қилинмайди, балки очиб берилиши талаб этиладиган нарса сифатида кўриб чиқилади. Бошқача қилиб айтганда, фалсафа эътиқоднинг қонунийлигини яхлит ҳолда аниқлашга интилади. Бунда масалага уни ёқлаш ёки бетараф қолиш, нигилистик, атеистик нуқтаи назардан ёндашиш мумкин.
Биринчи ҳолатда тафаккур ва эътиқод муносабатлари муаммоларига, тафаккурнинг диний эътиқодлар тизимини асослашда ўз ролини бажара оладими йўқми деган масалага алоҳида эътибор қаратилади.Ушбу саволларга жавоб беришда турли ёндашувлар мавжуд.
У ёки бу диний эътиқодни тафаккур учун мақбул бўладиган тарзда асослаш заруриятини эътироф этувчилар кескин ёндашувга таянадилар. Шу муносабат билан эътиқодни илмий жиҳатдан баҳолашда рационал услуб имкониятларидан максимал даражада фойдаланишга чақириқлар янграйди. Бунда диний дунёқарашларни танқид қилишга йўл қўйилади.
Фалсафий-теологик ёндашув ҳам мавжуд бўлиб, унга мувофиқ эътиқод таркибидаги билим, энг аввало Худонинг мавжудлигига бўлган ишонч шу билимнинг ўзаги сифатида рационал далиллар билан асослашга муҳтож эмас. Фидеизмнинг турли вариантлари шунга киради. Фидеизм (французча fideisme ва лотинча fides - ишонч) эътиқод фақат илоҳий ҳақиқатнинг ёки диний эътиқод анъаналарининг нуфузи билан белгиланиши керак дея таъкидлайди. Фидеизм нуқтаи назарига кўра диний билимнинг табиати ақлдан устун туради ва шу сабабли уни на асослаб бўлади, на тафаккур билан таъсир этиб бўлади. Диний эътиқодлар асосга жуда ҳам бой, улардан асослироқ ҳеч бир нарса йўқки, улар воситасида диний эътиқодларни исботлаб бўлса. Ҳатто эътиқоднинг мазмуни шубҳа туғдирган тақдирда ҳам, ирода кучи ва «экзистенциал» интилиш билан бу шубҳани енгиб ўтиб, эътиқодни асраш ва сақлаш зарур. Диний эътиқоднинг ўзи эътиқод қилувчи одам учун асос бўлади.
Ф

Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling