ИШИДнинг харакатларига муносабат.
Ҳозирги кунда “Ислом давлати” томонидан бошқарув ўрнатилган ҳудудларда на исломий ва на инсоний тамойилларга тўғри келадиган қонунлар жорий қилинмоқда. Жумладан, христиан дини вакилларини “зиммий” ҳукмида ҳисоблаб, улардан “жизя” солиғини мажбурлаб ундириш, уларга хоч осиб юрмаслик, ибодат вақтида овоз кучайтиргичлардан фойдаланмаслик каби тақиқлар белгилаб қўйилган. Шунингдек, ҳар қандай мусиқий дисклар ёки мусиқа асбобларини сотиш ҳам ман этилган. Мусулмон аёлларга нисбатан эса ўта мутаассибона ҳукмлар жорий қилиниб, уларни бузганларга ўрта аср жазо методлари қўлланмоқда. Бутун дунё мусулмон уламолари “Ислом давлати”нинг фаолиятини танқид қилиб, ҳаракат томонидан эълон қилинган халифалик Ислом таълимотларига зид экани ва уни тан олиб бўлмаслигини таъкидламоқдалар.
ХУЛОСА:
Юқоридаги маълумотларга кўра хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки хозирги вақтда жиддий халқаро муаммога айланган ИШИД, ўз сафини кенгайтириш мақсадида ёшлар онгига турли хил йўллар билан таъсир қилаётгани хеч кимга сир эмас, буларнинг айримлари ижтимоий тармоқлар хамда хар хил турдаги ўйинлар шулар жумласидандур. Бунинг олдини олиш мақсадида ёшларни анниқ мақсад томон тўғри йўналтириш ва диний билимларни сингдириш лозим бўлади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Фойдаланилган манба; uz.mgwiki.top, Muxlis.uz, Qadriyat.uz hamda Wikipediya.org сайтлари
Do'stlaringiz bilan baham: |