Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet58/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

3-мавзу. Марказий Осиё динлари
Марказий Осиё динлари ва эътиқодлари манбаларининг тарихий жиҳатлари. Диннинг илк шакллари. Шомонлик. Шомонлик амалиётида руҳлар билан алоқанинг ўрни. Шомонлик элементларининг бугунги кундаги кўринишлари. Маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар. Тангричилик. Туркий халқлар диний тасаввурлари. Тангри. Умай. Эрклиг. Зардуштийлик шаклланган тарихий шароит. Зардуштийликнинг теологик тизими. Монийлик. Моний таълимоти ва унинг тарқалиши. Яҳудийларнинг Марказий Осиёга кириб келиши. Бухоро яҳудийлари жамоаси. Марказий Осиёда буддавийлик. Марказий Осиёга христианликнинг кириб келиши. Миллий тараққиёт ва ислом.
Мавзуни ўзлаштириш учун савол ва топшириқлар:

        1. Тангричилик динининг вужудга келиши ҳақида нималарни биласиз?

        2. Тангричилик қадимий туркийлар ҳаётида қандай ўрин тутган?

        3. Зардуштийлик қачон ва қаерда вужудга келган?

        4. Зардуштийлик муқаддас манбаси қайси ва у ҳақида нималарни биласиз?

        5. Монийлик динининг асосчиси ҳақида қандай қарашлар мавжуд?

        6. Монийликнинг муқаддас манбалари ҳақида гапириб беринг.

        7. Бухоро яҳудийлари Ўрта Осиёнинг асосан қайси шаҳарларида
          яшаганлар?

8. Яҳудийларнинг биринчи алоҳида маҳалласи қачон ва қаерда
вужудга келган?

  1. Буддавийликка оид қайси асосий ёдгорликларни биласиз?

  2. Будда ёдгорликлари асосан қайси ҳудудлардан топилган?

  3. Марказий Осиёда қандай христианлик оқимлари мавжуд
    бўлган?

  4. Маҳаллий христиан черковлардан қайсиларини биласиз?

  5. Марказий Осиё жамияти ҳаётида исломнинг ўзига хос хусусиятлари нимада?

  6. Марказий Осиёнинг қайси буюк фақиҳларини биласиз?



Мустақил иш топшириқлари

        1. Зардуштийликнинг келиб чиқиши ҳақидаги назарияларни атрофлича ўрганиб, шу ҳақда курсдошларингизга маълумот беринг.

        2. Буддавийликда муқаддас саналган унсурлар ва уларни эъзозлаш амаллари ҳақида реферат тайёрланг.

        3. Шомонликнинг бугунги кундаги қолдиқлари ҳақида гапириб беринг.

        4. Мавзу бўйича кўргазмали слайд тайёрланг (MS Power Point).




Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling