Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet66/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

АВТОКЕФАЛЬ ЧЕРКОВЛАР (юнонча, «ўз-ўзини бошқариш») – православликдаги мустақил бошқарувга эга бўлган черковлар тузилмаси. Маълум бир ташкилот «ав­токефаль» мақомини олиши учун миро мойини мустақил равишда тайёрлай олиш имкониятига эга бўлиши керак.
АВЕСТО («Апастак», «Овисто», «Овусто», «Абисто», «Ава­сто») – жорий қилинган қатъий қоидалар, санскрит тилига яқин ўзига хос авесто тилида ёзилган зардуштийликнинг муқаддас китоби.
АВТОНОМ ЧЕРКОВЛАР (юнонча, «мустақил») – би­рор–бир автокефаль черковдан ички тартиб–қоидаларни мустақил бажариш ҳуқуқини олган черков. Автоном черков раҳбари автокефаль черков патриархи томонидан тасдиқланади.
АГНИ – ер худоларининг энг улуғи (қуёш, чақмоқ, олов) ҳисобланган олов худоси. Агни ҳақидаги афсоналар Ҳиндистондан ташқарида вужудга келган. У одамлар қурбонликларини худоларга етказувчи руҳоний сифатида тасаввур қилинган ва бирор қурбонлик унинг воситаси­сиз худоларга етиб бормайди, деб ҳисобланган.
АДЖИ – Тўрт томони тенг бўлган салб бўлиб, тангричи­лик динининг рамзи ҳисобланади. У барча нарса аслига қайтишининг ифодаси бўлган.
АДОНАЙ – Яҳудийликда ибодат вақтида зикр қилинадиган Худонинг исмларидан бири.
АЗИЗ – иснод табақасининг барчасида ровийлари сони ик­китадан оз бўлмаган ҳадис.
АКЕМ МАНА – ёмон фикр, адаштириш маъбуди, Ахриман тарафдори.
АҚИДА – (арабча, бирон нарсани бир-бирига боғлаш) ақоид илмининг машҳур номларидан бири.
АҚИҚА – (арабча, «қорин сочи») туғилган чақалоқнинг со­чини олиш ва таваллуди муносабати билан сўйиладиган қўйга айтилади.
АҚЛИЙ ДАЛИЛ – мутакаллимларнинг нақлга асосланиб берган ўз раъйлари. Фикрий қарашлари асосида бирон ақидавий масалага берган жавоблари. Ақлий далил асосан мантиқ билан боғлиқ ҳисобланган.
АМЕРЕТАТ зардуштийликда бахт, абадийлик маъбуди, Ахура Мазда тарафдори.
АМЭША СПЭНТА (абадий муқаддас) – зардуштийликда Ахура Мазда яратган 7 махлуқдан бири. Бошқа фикрга кўра, Амеша Спента – Ахура Мазданинг тимсоли.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling