7-мавзу. Диний экстремизм ва терроризм: мафкура ва амалиёт, қарши кураш стратегияси
Мутаассиблик, экстремизм, ақидапарастлик, фундаментализм, терроризм, халқаро терроризм тушунчаларининг мазмун-моҳияти. Диний экстремизм: тарих ва воқелик. Терроризмнинг давлатлар тараққиётига таҳдиди, миллатлараро муносабатлар ва диний бағрикенгликка таҳдиди. Дунё бўйича амалга оширилган йирик террорчилик амалиётлари. Диний экстремизм ва терроризмнинг молиявий манбалари. Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш. Ўзбекистон Республикасида диний экстремизм ва терроризм хавфини олдини олишнинг ҳуқуқий асослари. “Жаҳолатга қарши маърифат” концепцияси.
Мавзуни ўзлаштириш учун савол ва топшириқлар:
Экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассиблик тушунчаларининг мазмуни нима?
Терроризмнинг моҳияти ва унинг халқаро миқёс касб этишининг сабаблари нимада?
Диний мутаассибликнинг илк пайдо бўлиши қайси даврга бориб тақалади?
Мусулмон дунёсининг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш тажрибасининг аҳамиятли жиҳатларини келтиринг.
Мустақил иш топшириқлари
Ўзбекистонда динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашнинг устувор вазифалари.
Диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига таҳдиди.
Адабиётлар
Диний мутаассиблик: моҳият, мақсадлар ва олдини олиш йўллари / А.Ҳасанов, О.Юсупов, К.Шермуҳамедов, У.Ғафуров, Ж.Каримов. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2013. – 160 б.
Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. Тўлдирилган нашр. Масъул муҳаррир Шайх Абдулазиз Мансур. – Тошкент: Шарқ, 2014. – 536 б.
Илмдан бошқа нажот йўқ / А.Абдуллаев, Н.Ҳакимова, Ш.Жўраев, Ж.Каримов. – Тошкент: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2015. – 156 б.
Шермуҳаммедов К., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари. – Тошкент: «Мовароуннаҳр» нашриёти, 2016. – 224 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |