Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet70/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР – бир дин издошларининг дин­га эътиқод қилиш, ибодат, расм–русум ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузилган кўнгилли бир­лашмалари (диний жамиятлар, диний ўқув юртлари, мас­жид, черков, синагога, монастир ва бошқалар).
ДОДГОҲ – зардуштийликда ҳамма учун очиқ бўлган муқаддас олов ёниқ турадиган хона.
ДРОН – зардуштийликда ибодат маросимлари учун махсус тайёрланган нон.
ДРУДЖ – зардуштийлик динида ёлғон сўз.
ДУЖВАРТШТА – зардуштийлик динида ёвуз фикр.
ДУЖМАТАДАН – зардуштийлик динида ёвуз амал.
ДУЖУХТА – зардуштийлик динида ёвуз сўз.
ДЯУС, ВАРУНА, ИНДРА – ведизмда турли осмонларни бошқариб турувчи осмон худолари. Варуна кейинчалик сув ва денгизлар худосига айланиб кетган.
ЕПИСКОП (юнонча, «назоратчи») – христиан черковидаги руҳонийлик унвони. Епископлар ҳаворийларнинг издо­шлари, деб ҳисобланади.
ЖАБРОИЛ – Аллоҳ билан пайғамбарлар ўртасида элчи ва­зифасини бажарувчи фаришта.
ЖЕБРЛАР – замонавий зардуштийларнинг Эрондаги вакил­лари.
ЗАБУР – Довуд пайғамбарга туширилган китоб. «Қадимги Аҳд» таркибига киритилган бўлиб, турли қўшиқ ва мадҳиялардан иборат.
ЗАИФ – саҳиҳ шартларидан бирортасини йўқотган ва ҳасан даражасига етмаган ҳадис.
ЗАКОТ – (арабча, поклаш) эҳтиёждан ташқари бўлган бой­ликнинг қирқдан бир қисмини (2,5 %) садақа қилиш. За­кот моли закот миқдорига етган бадавлат кишилар учун фарз этилган.
ЗАУРВИ – зардуштийликда қарилик, ўлим маъбуди, Ахри­ман тарафдори.
ЗЕНД (парфиёнча, «шарҳланган матн») – милодий III асрга оид қонунлардан иборат Авестонинг шарҳи.
ИЛМ АЛ–ЖАРҲ ВА–Т–ТАЪДИЛ – ровийларнинг адола­ти ва забти ҳақида баҳс юритиб, уларнинг ишончли ёки ишончсизлиги ҳақида якуний хулоса чиқарувчи ровийга танқидий ёндашиш илми.
ИЛМ АР–РИЖОЛ –ровий ҳақида тўлиқ маълумотни ўрганувчи ҳадис илми соҳаси.
ИЛОҲИЙ КИТОБ – Аллоҳ томонидан пайғамбарларга но­зил қилинган Забур, Таврот, Инжил ва Қуръон китоблари.
ИМОН – ишонмоқ, тасдиқламоқ бўлиб, истилоҳда эса «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ» («Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад – Аллоҳнинг пайғамбари») калимасини тил билан айтиб (ал–иқрор би–л–лисон), дил билан тасдиқлаш (ат–тасдиқ би–л–қалб) демакдир.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling