БОДДҲИСАТТВА – худонинг нури, олий камолотга эришган ва нирванага кўтарилиш ҳуқуқига эга бўлган инсон.
БОЗКУРТ – Қадимий туркий тилда «Кулранг бўри» маъносида келиб, тангричиларнинг тотеми бўлган.
БРАХМАН – санскрит тилидан олинган бўлиб «Брахмага аталган, ўзини бағишлаган», деган маъноларни билдиради.
БУТУНЖАҲОН СОБОРЛАРИ – христиан черкови епископларининг маълум диний масалаларни ҳал қилиш мақсадида ўтказиладиган йиғилиши. Илк собор милодий 325 йилда Никея шаҳрида бўлиб ўтган. Ҳозиргача 21 марта Бутунжаҳон соборлари ўтказилган.
ВАЖРАЯНА – «олмос ғилдирак», илк буддавийликнинг дҳармалар табиати ҳақидаги турли қарашлари натижасида юзага келган йўналиш.
ВАЙШЛАР – ҳинд каста тизимида савдогар, ҳунарманд ва деҳқонлар.
ВАРАНА – Тридандиналарнинг маркази бўлиб, унда таркидунёчиликда ҳаёт кечирадилар.
ВАҲИЙНОМА – рус ва бошқа тилларда Апокалипсис. «Янги Аҳд»нинг таркибий қисми бўлиб, уни «Инжил» муаллифларидан бири Иоанн илоҳий илҳом орқали ёзган, деб эътиқод қилинади. Ушбу китобда қиёмат ва Исонинг иккинчи қайтиши билан боғлиқ ҳодисалар баён қилинган.
ВЕДАЛАР – орийлар ўзлари билан олиб келган муқаддас ёзувлари, санскрит тилидан таржима қилинганда «муқаддас, илоҳий билим» маъноларини англатувчи Ҳиндистоннинг асосий муқаддас манбаи.
ВЕРЕТРАГНА – зардуштийликда энг машҳур эзгулик язатларидан бири.
ВИДЕВДАТ – 22 бобдан ташкил топган «Авесто»нинг сақланиб қолган энг мукаммал бўлими.
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ – кишиларнинг бирор динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмасликдан иборат кафолатланган конституциявий ҳуқуқи.
ВИСПАРАД – «Авесто»нинг 24 бобдан ташкил топган маъбудлар шаънига ўқиладиган дуо ва панд–насиҳатлардан иборат бўлими.
ВИШНУ – ведаларда зикр қилинган ва кейинчалик унутилган худолар орасида абадий ҳисобланган ва ҳозирда бутун Ҳиндистонда улуғланувчи қуёш худоси.
ВОЖИБ –Қуръони каримда тўғридан–тўғри буйруқ келмаган ҳолда бажарилиши шарт бўлган амаллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |