Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet67/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

АНЖУМАНИ МОҒОНЕ ИРОН – зардуштий руҳонийлар иерархиясидан ташкил топган Эрон Мобадлари кенгаши.
АНХРА–МАЙНЬЮ (юнонча, Ахриман) – зардуштийлик­да ёмонлик, ёвузлик, бузғунчилик ибтидоси, зулмат эгаси бўлиб, эзгулик ва ёруғлик соҳиби Ахура Мазда ва унинг тарафдорларига қарши бош кўтарган маъбуд.
АПОСТОЛ (юнонча, «элчи») – христиан таълимотига бино­ан Исонинг энг яқин ёрдамчиларининг унвони. Уларнинг асосийлари 12 та: Пётр (Симон Ионин), Андрей, Иоанн, Иаков Зеведеев, Филипп, Варфоломей, Матфей, Фома, Иа­ков Алфеев, Фаддей, Симон Кананит, Иуда Искариот (Исо­ни сотган ҳаворий), Матфий (Иудадан сўнг унинг ўрнини эгаллаган). Булардан ташқари яна 70 нафар ҳаворий мав­жуд бўлгани христиан адабиётларида қайд этилади.
АРОН КОДЕШ – Синагогаларда «Таврот» ўрамлари сақланадиган махсус жой.
АТХАРВА ВЕДА – «Афсун ва жодулар ведаси» – коинот билан боғлиқ, мистик парчалар ва сеҳр билан алоқадор дуолардан иборат китоб. Ўша даврда афсун ва жодулар олов устида бажарилгани сабабли, у афсонавий руҳоний Атхарвана – «Олов руҳонийси» номи билан узвий боғлиқ. Атхарва Веда 6000 шеърдан иборат 371 мадҳияни ўз ичига олади. Улар жами 20 китобда жамланган.
АХУРА МАЗДА (юнонча, Ормузд) – зардуштийликда до­нишмандлик соҳиби, яхшилик, эзгулик, яратувчанлик ибтидоси, ёруғлик соҳиби бўлиб, ёвуз Ахриман ва унинг тарафдорларига қарши доимий курашда.
АША ВАХИШТА зардуштийликда адолат, ҳақиқат маъбу­ди, Ахура Мазда тарафдори.
АШВИНА ВА САВИТАР – Ҳинд ҳаво худолари.
БАРАШНУМ – зардуштийликда жасадни кўтарган ва юв­ган кишиларнинг узоқ вақт давомида итлар ёрдамида амалга ошириладиган покланиш маросими.
БАР–МИЦВА (ибр., «буюрилган амрлар ўғли») – яҳудийликда 13 ёшга тўлган ўғил бола, балоғат ёшига ет­гани муносабати билан ўтказиладиган маросим.
БИБЛИЯ (юнонча, «китоблар») – яҳудийлик ва христиан­лик динларидаги асосий муқаддас манбанинг номланиши. Яҳудийлар «Библия»си «Китве кадеш» ва «Танах» ҳам деб номланади. Христианлар томонидан тан олинадиган «Би­блия» «Қадимги Аҳд» ва «Янги Аҳд»дан иборат бўлиб, умумий ҳисобда 66 китобдан иборат.
БИБЛИЯ ЖАМИЯТИ – «Библия»нинг алоҳида қисмларини ёки тўлалигича дунё тилларига таржима қилиш билан шуғулланадиган жамиятлар номи. Бундай жамиятлар би­рор бир диний конфессияга қарашли бўлмай, буюртма асосида ишлайди. Илк «Библия» жамияти 1804 йилда Британияда тузилган. Ҳозирда дунё бўйича 140 дан ортиқ шундай жамиятлар мавжуд.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling