Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


Download 312.83 Kb.
bet72/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

ҚУДСИЙ ҲАДИС – Маъноси Аллоҳ таолодан бўлиб, айти­лиши, яъни лафзи Расулуллоҳ (а.с.)дан бўлган ҳадислар.
КУНЕЛ (кунелем сизе) – Кўнгил сезиши қобилияти, интуи­ция бўлиб, тангричилик эътиқодига кўра, у Тангри томо­нидан инсонга жон киритилаётганда берилган.
ҚУРЪОНИ КАРИМ – Ислом динининг бирламчи муқаддас манбаси бўлиб, 23 йил мобайнида Муҳаммад пайғамбар (а.с.)га Жаброил фаришта (а.с.) орқали баъзан оят–оят, баъзан эса тўлиқ сура тарзида нозил қилинган илоҳий ки­тоб.
КУТ – Қувват, куч, энергия манбаи. Тангричилик эътиқодига кўра, у инсоннинг моддий тириклиги сабабидир.
КУШТИ – зардуштийликка эътиқод қилувчи шахс диний маросимларда тақиши лозим бўлган махсус камар.
КШАТРИЙ – ҳинд каста тизимида ҳоким ва жангчилар табақаси.
ЛУҚО (Лука) – «Янгши Аҳд» таркибига кирувчи тўрт Ин­жил муаллифларидан бири. Христианлик тарихида Биби Марямнинг суратини чизган биринчи инсон сифатида та­нилган. Исо Масиҳнинг 70 ҳаворийлари қаторига киради.
«ЛЮ И» НИНГ ОЛТИ САНЪАТИ – Мил.авв 6–5 асрлар­да Хитойда диний маросимларни бажариш, мусиқани ту­шуниш, ўқиш, санаш, икки ғилдиракли жанг аравасини бошқариш ва камондан ўқ отиш санъати шундай ном би­лан атлаган ва уни эгаллаган одам билимли ҳисобланган.
МАВЗУЪ – Расулуллоҳ (а.с.)га нисбат берилиб тўқилган ёлғон ҳадис.
МАГЕН ДАВИД – Яҳудийлик динининг рамзларидан бири бўлмиш олти бўрчакли «Довуд юлдузи».
МАКРУҲ – бажарилиши ёмон саналган амал.
МАНДУБ – бажарилиши тарк қилинишидан афзал бўлган амал.
МАНУ ҚОНУНЛАРИ – каста тизимидаги барчага хос ва­зифаларни ўзида қатъий белгилаб берган тўплам.
МАРК – «Инжил» муаллифларидан бири. Ҳаворийлардан Пётрнинг шогирди бўлган. Александрияда черков тузиб, ўзи биринчи епископ бўлган.
МАТТО (Матфей) – «Инжил» муаллифларидан бири, Исо Масиҳнинг 12 асосий ҳаворийларидан бири. «Инжил»да Левий Матфей ва Левий Алфеев номлари билан ҳам тилга олинади.
МАҲАЯНА – «катта ғилдирак», илк буддавийликнинг ди­ний–ахлоқий йўналишларидан бўлиб бурчга содиқлик, пок бўлиш ҳақидаги қарашлардан юзага келган.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling