Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


МАҲШАР – қиёмат куни бандалар йиғиладиган ва савол–жавоб бўлиб ўтадиган жой МАШҲУР


Download 312.83 Kb.
bet73/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

МАҲШАР – қиёмат куни бандалар йиғиладиган ва савол–жавоб бўлиб ўтадиган жой
МАШҲУР – иснод йўлларининг ҳар бирида учта ва ундан ортиқ шахслар томонидан ривоят қилинган ва мутавотир даражасига етмаган ҳадислар.
МЕДИТАЦИЯ – «фикрлаш, ўйлаш», шахснинг ўз руҳий фаолиятига чуқур берилиш ҳолати, муроқаба, ҳикмат ва ҳақиқат ҳақидаги илм.
МЕНОГ – Руҳ олами.
МЕНОРА (ибр., «шамчироқ») – етти устунли, тиллодан ясалган шамчироқ. Яҳудийликнинг асосий рамзларидан биридир.
МЕҲРЖОН – 23 сентябр куни нишонланадиган Ҳосил бай­рами.
МИРО МОЙИ (юнонча, «хушбўй мой») – христианликнинг етти сирли маросимларидан бирида танага суриладиган хушбўй мой. Ушбу мой черков епископи томонидан олий навли зайтун мойига оқ узум виноси, атиргул япроқлари, бинафша, занжабил илдизлари, мускат, атиргул, чиннигул ва лимон мойлари каби махсулотларни қўшиб қайнатиш орқали тайёрланади.
МИССИОНЕРЛИК – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш билан боғлиқ на­зарий қарашлар ва амалий хатти–ҳаракатлар мажмуи.
МИТРА (авесто, дўстлик, келишув) – инсон вафотидан сўнг унинг руҳини ҳимоя қилувчи эзгулик язатларидан бири.
МОБАД – диний маросимларни авлоддан авлодга сақлаб қолиш масъулиятини олган, руҳонийлар оиласи, ўрта мақомли руҳоний.
МОБАДАН МОБАД – мобадларнинг мобади, мобад оила­сига мансуб зардушт руҳонийлари табақасининг юқори вакили.
МОБАДЁР – мобадлардан бўлмаган диний маълумотга эга хирбадлардан кейин турувчи мартаба.
МОНАСТЫРЬ – христианликда руҳонийлар жамиятдан ажралиб, фақат ибодат билан шуғулланадиган жой, муас­саса. Аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган монастирлар мавжуд.
МОНОФИЗИТЛАР (юнонча, «якка, ягона», «табиат») – руҳоний Евтихий томонидан асос солинган христианлик­даги илк йўналишлардан бири бўлиб, милодий V асрда пайдо бўлган. Исо Масиҳ худо ва инсон табиатида пай­до бўлган бўлса–да, кейинчалик унинг фақат худолик табиати сақланиб қолган деган ғояни олға сурган. Ушбу йўналиш вакиллари 451 йилда Халкидонияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон соборида куфрда айбланишган.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling