Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


МУБОҲ – ислом шариати қилиш ёки қилмасликни киши­лар ихтиёрига қўйган амаллар. МУҚАДДАС ЁЗУВ, ХУШХАБАР


Download 312.83 Kb.
bet74/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

МУБОҲ ислом шариати қилиш ёки қилмасликни киши­лар ихтиёрига қўйган амаллар.
МУҚАДДАС ЁЗУВ, ХУШХАБАР – христианликнинг муқаддас китоби «Инжил»га нисбатан ишлатиладиган номлар.
МУҚАДДАС КИТОБ – «Библия» ва унинг таркибига ки­рувчи китоблар номи.
МУҚАДДАС РИВОЯТЛАР – «Библия» таркибига кир­маган, черков авлиёлари томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ва номалар.
МУҚАДДАС РУҲ – христианликда Худонинг уч кўринишидан бири. Муқаддас Руҳ дунёнинг яралишида иштирок этган, Биби Марям ҳам у орқали Исога хомила­дор бўлган.
МУСАННАФ – ҳадис тўпламларининг муайян мавзуларга ажратилган тури.
МУСНАД – 1. Исноди муттасил равишда ўз ниҳоясига етган ҳадис, яъни санади билан ривоят қилинган ҳадис. 2. Санад, иснод сўзларининг синоними. 3. Ҳадис тўпламларининг тури.
МУТАВОТИР – ёлғонга йўл қўйиши мумкин бўлмаган ростгўйлиги эътироф этилган кишиларнинг бошдан охи­ригача ўзлари каби кишилардан нақл қилган ривояти.
МУТАКАЛЛИМ – калом илми билан шуғулланган олимлар «мутакаллим» деб аталган.
МУТТАСИЛ – исноди узлуксиз бўлган марфуъ, мавқуф ҳадислар. Яъни ровийлар силсиласи – санад узлуксиз Расулуллоҳ (а.с.)га етиб борган бўлади.
МЎЪТАЗИЛИЯ – (арабча, «ажралиб чиқмоқ») ислом ола­мида биринчи пайдо бўлган, энг ката, адашган эътиқодий таълимотнинг номи.
НАВРЎЗ – йилнинг кун ва туни тенг бўлган 21 мартда ни­шонланадиган эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабасига бағишланган янги йил байрами.
НАҚЛИЙ ДАЛИЛ – ақлий далилдан фарқли равишда нақлий далил фақат Қуръон ва суннатга асосланган.
НАМОЗ – ҳар бир мусулмон кишининг кунига беш маҳал покланиб, қибла томонга юзланган ҳолда амалга ошира­диган фарз ибодати.
НАСУСА – қутига кўмувчилар, дафн маросимида иштирок этувчи ижтимоий табақа вакиллари.
НЕР ТАМИД (ибр., «абадий шамчироқ») – синагогада «Тав­рот» солинган сандиқ рўпарасида жойлашган, доимо ёниб турувчи шамчироқ. Сингогаларда Нер тамид Менорани эслатиб турувчи рамз сифатида қуйилади.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling