Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


РЎЗА – йилда бир ой – ҳижрий қамарий календарнинг Рама­зон ойи давомида кундуз кунлари ейиш–ичиш ва жинсий алоқада бўлишдан тийилиш. САВИТРИ –


Download 312.83 Kb.
bet77/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

РЎЗА йилда бир ой – ҳижрий қамарий календарнинг Рама­зон ойи давомида кундуз кунлари ейиш–ичиш ва жинсий алоқада бўлишдан тийилиш.
САВИТРИ – ҳиндлар эътиқодидаги қуёш худоси. Қуёшнинг қувват берувчи кучида намоён бўлади.
САМА ВЕДА (МЕЛОДИЙ) – «Қўшиқлар ведаси» – Назм­лар ведаси ҳисобланиб, у Риг Ведадан олинган, турли хил мавзулардаги илоҳийлар ва роҳиблар ўқийдиган назмий илоҳийлардан иборатдир.
САМАВЕДИНАЛАР – Ҳиндистонда ҳозиргача ведаларни куйга солиб куйловчилар.
САНГҲА – «олий ҳақиқат»га етишган авлиёлар, Будда асос солган ва ҳозиргача фаолият кўрсатиб келаётган роҳиблар жамоаси.
САОШЬЯНТА – халоскор, зардуштийликка кўра, дунёга 3 нафар саошьянта келиши лозим. Улар Зардушт таълимо­тини қайта тиклайди, Қиёматга яқин уларнинг охиргиси Анхра–Майнью билан жанг қилиб, барча ёвузлик кучла­рини мағлуб этади.
САРАСВАТИ – дарё худоси. Сарасвати кейинчалик брах­манликда сўз худоси сифатида тасвирланган.
САР–МОБАД (Бозорг дастур) – мобадларнинг сардори, кат­та мобад, мобад оиласига мансуб зардушт руҳонийлари табақасининг юқори вакили.
САҲИҲ – исноди бошидан охиригача адолатли, аниқлик эгаси бўлган кишининг ўзи каби кишидан ривоят қилган, шозз (ўзидан кучлироқ ровийга қарши туриш) ва иллатли (ноқислик) бўлмаган ҳадис.
САҲОБИЙ – Расулуллоҳ (а.с.)ни имон келтирган ҳолда кўрган ва шу мусулмонлик ҳолида вафот этган киши.
СИДДУР (ибр., «тартибга солиш») – яҳудийликда ибодат вақтида ўқиладиган дуо китоби.
СИКХЛАР – шогирдлар маъносини билдиради.
СИНАГОГА (юнонча, «синагоге» – «йиғилиш», иброний­ча «бейт кнесет» – «йиғилиш уйи») – яҳудийликда асосий ибодат ва маросимлар ўтказиладиган жой.
СМАРТЛАР – ҳаққоний ривоятлар деб номланувчи шива­ликдаги оқим. Уларнинг бир қисми роҳибликда, яна бир қисми дунёвийлик ҳолатида яшайдилар.
СМИТРИ – «Достоний» деган маънони англатади. Ҳинд муқаддас китобларининг иккинчи қисми.
СОҒДИД – зардуштийликда ит ёрдамида амалга оширила­диган одамдан девларни қувиш ва поклаш маросими.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling