Toshkent kimyo-texnalogiya institute oomt fakulteti


Download 0.64 Mb.
Sana22.12.2022
Hajmi0.64 Mb.
#1041064

Toshkent kimyo-texnalogiya institute

OOMT FAKULTETI

Funksional Ovqatlanish Va Bolalar Mahsulotlari Texnologiyasi yo‘nalishi

B21-09uFB-1 Guruh Talabasi

Shomurodova Zilolaning

Tayyorlagan taqdimoti

Mavzu:Е 300 ва Е 400, Е 500 кодли озиқ-овқат қўшимчалари

  • Oziq-ovqat qo’shimchalari: Ular haqida
  • Nimalarni bilishimiz zarur?

Илмий-техник тараққиёт бизга беқиёс имкон-имтиёзлар яратди. Шу билан бирга, бошқа жабҳалар қатори, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга янгича ёндашиш талабини ўртага қўйди. Боиси, кейинги пайтларда уларнинг айримлари инсон соғлиғи ва ҳаётига таҳдид сола бошлади. Бунга кўпинча егулик ва ичимликларнинг таъмини сунъий равишда яхшилаш ва сақланиш муддатини узайтириш учун уларга ҳар хил зираворлар қўшиш, кўринишини кўзни қувонтирадиган ва иштаҳани кучайтирадиган даражага келтириш жараёнида йўл қўйилаётган хато-камчиликлару қаллобликлар сабабчи бўлмоқда.
  • Соҳа вакилларининг фикрича, ҳозир узоқ сақлашга мўлжалланган хуштаъм ва жозибадор кўринишга эга маҳсулотлар тайёрлашда бундай воситалардан фойдаланмасликнинг ҳечам иложи йўқ. Шу боис озиқ-овқат саноатида беш юзга яқин турли-туман қўшимчалар ишлатилади, уларнинг ўзаро аралаштирилганлари сони эса бундан бир неча баравар кўпдир.
  • Сунъий ингредиентлар, яъни ажралмас таркибий қисмли озиқ-овқат қўшимчалари инсон организмига нечоғли таъсир қилиши эндиликда истеъмолчиларни энг кўп қизиқтирадиган муаммолардан биридир. Қолаверса, ҳозир бу масалани ўрганиш билан шуғулланувчи нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам мавжуд. Чунончи, Озиқ-овқат қўшимчалари бўйича экспертлар бирлашган қўмитаси – (JECFA) ФАО-ВОЗ уларнинг сифатини назорат қилиб боради. У 1991 йили ушбу маҳсулотлар экспертизасига оид махсус тартиб-қоидаларни тасдиқлаган. Қўмита маъқул топмаган зираворларни саноатда ишлатиш маън этилади.

ғоваклар пайдо бўлиши олдини олади ёки камайтиради, уларнинг ташқи кўринишига зеб бағишлайди. Озиқ-овқат қўшимчаларини қўллаш устидан назоратни кучайтириш мақсадида ҳар бир ингредиент учун олдига Е ҳарфи қўйилган ва рамзий маъноли уч ёки тўртта рақамдан иборат қуйидаги махсус белгилар жорий этилган:
E100-182 – тус берувчи қўшимчалар. Озиқ-овқат рангини равшанлаштиради ёки тиклайди;
E200-299 – консервант (консерваланган озиқ-овқатни бузилишдан сақловчи модда)лар. Маҳсулотни микроблар ва замбуруғлардан ҳимоялаб, сақланиш муддатини узайтиради;
E300-399 – оксидланишга қарши қўшимчалар. Озиқ-овқатни оксидланишдан асрайди;
E400-499 – турғунлаштирувчи қўшимчалар. Маҳсулотнинг меъёрий зичлигини таъминлайди, қуюқлаштирувчи қўшимчалар эса уларнинг қайишқоқлигини оширади;
E500-599 – эмульгатор (эмульсия юзага келишига кўмаклашувчи)лар. Ўзаро сингишмайдиган икки хил суюқликдан, масалан, сув ва ёғдан бир турдаги ўхшаш қоришма ҳосил қилади;
E600-699 – таъм ва ҳидни кучайтиргичлар;
Е700-800 – захира индекс (шартли белги)лар;
E900-999 – кўпиксўндиргичлар. Маҳсулотларда
Е400-499 кодли қуюқлаштирувчи ва турғунлаштирувчи озиқ-овқат қўшимчалари асосан кам ёғли – майонезли ҳамда йогуртли егуликларга аралаштирилади ва кўзни чалғитувчи, ҳазм тизими касалликларига сабабчи бўладиган “сифатли таом” ҳозирланади
Е500-599 кодли эмульгаторлар жигар ва ошқозон кушандасига айланади. Бу жиҳатдан, айниқса, Е510 ва Е527 кодли эмульгаторлар ўта хавфлидир.
Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling