СПЕНТА АРМАИТИ – зардуштийликда муҳаббат, ишонч, раҳм, фидойилик маъбуди, Ахура Мазда тарафдори.
СПЕНТА–МАНЬЮ – зардуштийликда ёруғлик, яралиш ибтидоси маъбуди, Ахура Мазда тарафдори.
СРАОША – зардуштийликда инсон вафотидан сўнг унинг руҳини ҳимоя қилувчи эзгулик язатларидан бири.
СУНАН – Ҳадислар «таҳорат» бобидан «васиятлар» бобигача фиқҳ тартиби бўйича жамланган тўпламлар.
СУННАТ – ислом шариатига кўра, зиммага юкланмаган, лекин бажарилиши талаб қилинган амал. У Пайғамбар (а.с.)нинг покиза сайратлари, турмуш тарзлари, диний йўлларидир. Учга бўлинади: қавлий, феълий ва тақририй.
СУР – Руҳ, ички қувват. Тангричиликда у Тангри томонидан инсонга пуфлаш орқали киритилган деб эътиқод қилинган.
СУРА – Қуръондан бир бўлак бўлиб, энг ками учта, энг кўпи 286 оятни ўз ичига олади.
СУРЯ – ҳиндлар эътиқодидаги қуёш худоси. Қуёшнинг ёрқинроқ намоён бўлган кўриниши ҳисобланади. У юнонлардаги Аполлон каби етти от бириктирилган ғилдиракли араваларда тасвирланган.
СЯО ЖЭНЬ – «кичкина одам» конфуцийлик таълимотига кўра инсонларнинг бошланғич табақаси, яъни оддий халқдан чиққан, ҳеч қандай билимга эга бўлмаган шахс. «Сяо жэнь»дан билим олиш ва маросимларни тўла–тўкис бажариш орқали «Цзень–цзе» даражасига эришиш мумкин бўлган.
ТАВОФ – Каъбанинг атрофини айланиш.
ТАЙ–ЛЯО – Хитойдаги энг муқаддас қурбонлик маросими. Унда учта жонивор – қўй, хўкиз ва чўчқалардан иборат «учлик» қурбонлик келтирилади.
ТАҚРИРИЙ СУННАТ – саҳобийлар томонидан қилинган бирор хатти–ҳаракат ёки гап–сўзга Пайғамбар (а.с.)нинг индамасликлари ёки маъқуллашлари.
ТАЛЕС – Яҳудийларда ибодат вақтида елкага ташлаб олинадиган чойшаб. Талеслар одатда қора ёки кўк йўл–йўл оқ матодан тикилади.
ТАНГРИ – Тангричилик эътиқодининг бош ва ягона Осмон худоси, Тангрихон деб ҳам аталади.
ТАРАМАИТИ – зардуштийликда такаббурлик маъбуди, Ахриман тарафдори.
ТАУРВИ – зардуштийликда касаллик, нуқсонлик маъбуди, Ахриман тарафдори.
Do'stlaringiz bilan baham: |