Диншунослик” фанидан бакалавриат йўналиши учун ЎҚув-услубий материаллари


ФАРЗ – ислом дини таълимотига кўра, инкор қилиб бўлмайдиган даражада қатъий далил билан бажарилиши талаб қилинган амал. ФЕЪЛИЙ СУННАТ


Download 312.83 Kb.
bet80/82
Sana28.12.2022
Hajmi312.83 Kb.
#1019474
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Bog'liq
Диншунослик УМК 2021

ФАРЗ ислом дини таълимотига кўра, инкор қилиб бўлмайдиган даражада қатъий далил билан бажарилиши талаб қилинган амал.
ФЕЪЛИЙ СУННАТ – Расулуллоҳ (а.с.)дан содир бўлган шаръий ишлар ёки саҳобийлар Пайғамбар (а.с.)нинг ба­жарган ишларидан нақл қилган нарсага.
ФРАВАН – ибодат маросимларида ўқиладиган дуо.
ФРАВАШИ (авесто, олдиндан танлов) – Осмонларда яшов­чи ва Зардуштга ваҳий олиб тушувчи махлуқотлар.
ФРАШО КЕРЕТИ – зардуштийликда охир замонда пайдо бўладиган ёвузлик эгаси.
ХАБАР – Муҳаммад (а.с.)нинг сўзлари ва хатти–ҳаракатлари ҳақида ривоят (синоними ҳадис, осор).
ҲАДИС – Пайғамбар (а.с.)га нисбат берилган гаплар.
ҲАЖ – қодир бўлган киши учун умрида бир марта Макка шаҳридаги Каъбани зиёрат қилиш ва ушбу ибодат ўз ичи­га оладиган арконларни адо этишдан иборат.
ХАЛҚИЙ СУННАТ – Расулуллоҳ (а.с.)нинг ташқи қиёфа ва кўринишлари ҳақидаги суннат.
ХАЛОСКОР – яҳудий ва христиан атамасида Мессия (ив­ритча, машиах; қадимги юнонча, христос). Яҳудийлар ақидасига кўра, Халоскор қиёматга яқин келиб яҳудийларни нажот сари етаклайди. Яҳудий «мессияси» Довуд авлодидан бўлиши шарт. Христиан ақидасига кўра эса, халоскор бу Исо Масиҳдир.
ҲАРОМ – атамаси ислом таълимотига кўра, инкор қилиб бўлмайдиган даражада қатъий далиллар билан бажарили­ши тақиқланган амал.
ҲАСАН – саҳиҳ ҳадис шартларига эга бўлган, лекин заб­ти пастроқ бўлган адолатли ровийнинг ўзи кабилардан қилган ривояти.
ХАУРВАТАТ зардуштийликда саломатлик, мукаммалллик маъбуди, Ахура Мазда тарафдори.
ХВАРТША – зардуштийликда эзгу амал.
ХИНАЯНА – кичик ғилдирак, нажот топишнинг тор йўли.
ХИРБАД – мобад оиласига мансуб зардушт руҳонийлари табақасининг энг қуйи вакили.
ХРАФСТРА (Жирканчли) – зардуштийликда ўлдириш мум­кин бўлган ёвузлик тарафдори дея эътиқод қилинадиган йиртқич ҳайвонлар.
ХУДОНИНГ РАҲМАТЛАРИ – протестантликнинг пятиде­сятниклик йўналишига ҳос ақидалардан бири. Худонинг раҳматлари деганда Масиҳни қабул қилиш, Муқаддас Руҳ билан чўқинтирилиш ва руҳий қайта туғилиш назарда ту­тилади.

Download 312.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling