Дин инсоният маънавий ҳаётининг таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. - Дин инсоният маънавий ҳаётининг таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас.
- Дин ва қонун ўзаро муносабатларини яхши билиш демократик жамият пойдеворини мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни турли диний жамоа аъзоларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳақида тўла маълумот беради. Ўқувчиларда қонунга ҳурмат ҳиссини, ўзининггина эмас, бошқаларнинг ҳам диний ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш, тушунишга ҳаракат қилиш, ўз шахсий фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлиги, жамоат жойларида диний масалаларда зўравонлик, тажовузкорликка йўл қўймаслик дунёқарашини шакллантиради - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни турли диний жамоа аъзоларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳақида тўла маълумот беради. Ўқувчиларда қонунга ҳурмат ҳиссини, ўзининггина эмас, бошқаларнинг ҳам диний ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш, тушунишга ҳаракат қилиш, ўз шахсий фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлиги, жамоат жойларида диний масалаларда зўравонлик, тажовузкорликка йўл қўймаслик дунёқарашини шакллантиради
Диннинг пайдо бўлиши ва ривожланишини илмий асослаб ўрганиш - a) объективлик;
- b) конкрет – тарихий шароитни ҳисобга олиш;
- v) илмийлик;
- g) синфийлик;
- d) умуминсоний қадриятлар билан боғлиқлик;
- e) дин мавжудлигини,умуман, гносеологик ижтимоий – иқтисодий ва психологик сабабларини ҳисобга олишни тақозо этади.
Қадимги материалист файласуфлар (Демокрит, Лукреций) қўрқув, таҳлика ҳисси динга ишониш манбаи бўлган дейишган. Спиноза, Фейербах каби мутафаккирлар ҳам шундай ёндашган. Фейербах ўзининг “Диннинг моҳияти тўғрисида лекциялар”, “Христианликнинг моҳияти” деган асарларида диннинг пайдо бўлиш сабабларини “қарамлик ҳисси ва қарамлик англашилиши” дан қидириш лозимлигини, динни тушунтириб бериш учун “қўрқув” сингари салбий ҳис туйғуларнигина эмас, балки “қувонч”, “миннатдорчилик”, “муҳаббат”, “эъзозлаш” сингари ижобий туйғуларни ҳам эътиборга олиш лозимлигини таъкидлашган. - Қадимги материалист файласуфлар (Демокрит, Лукреций) қўрқув, таҳлика ҳисси динга ишониш манбаи бўлган дейишган. Спиноза, Фейербах каби мутафаккирлар ҳам шундай ёндашган. Фейербах ўзининг “Диннинг моҳияти тўғрисида лекциялар”, “Христианликнинг моҳияти” деган асарларида диннинг пайдо бўлиш сабабларини “қарамлик ҳисси ва қарамлик англашилиши” дан қидириш лозимлигини, динни тушунтириб бериш учун “қўрқув” сингари салбий ҳис туйғуларнигина эмас, балки “қувонч”, “миннатдорчилик”, “муҳаббат”, “эъзозлаш” сингари ижобий туйғуларни ҳам эътиборга олиш лозимлигини таъкидлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |