Диплом бўйича мутахассислиги: Иқтисодчи


Download 70.33 Kb.
bet4/12
Sana29.01.2023
Hajmi70.33 Kb.
#1139738
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Dual

Дуал таълим тизими – ихтисослашган таълим тури бўлиб, талаба назарий билимларни таълим муассасасида, амалий кўникмаларини эса бевосита иш жойида, яъни ташкилотда олиш имкониятини яратиб беради. Дуал таълимининг асосий мақсади таълим муассасаси ва иш берувчиларнинг саъй-ҳаракатлари амалий машғулотларнинг асосий омили сифатида бирлаштириб, талабаларнинг касбий тайёргарлик сифатини оширишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Респбликаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида профессионал таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, профессионал таълимни модернизатсия қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш”нинг устувор вазифалари белгиланган.
Ушбу вазифаларни амалга оширишнинг асосий шарти сифатида илм-фанни иқтисодиётнинг асосий драйверига айлантириш ва бозор талаблари асосида рақобатбардош мутахасислар тайёрлаш шу куннинг долзарб вазифаларидан саналади. Мамлакатимиз раҳбарининг таълим тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш гʻояси замирида ана шу мақсад ётибди.
Таълимдаги ҳамкорлик тамойили мамлакатимиз олий таълим тизимида биринчилардан бўлиб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан амалиётга татбиқ этилди. Бу борада яқин ҳамкор сифатида “Мутахасисларни мақсадли тайёрлаш, ўқув-илмий ва маркетинг соҳалари бўйича ўзаро ҳамкорлик” тўгʻрисидаги шартномалар шакллантирилиб, шу асосида назария эгаллангани билимларни амалиётда қъоллашда хизмат қилади. Шу тариқа томонларнинг шериклик асосидаги ҳамкорлигига мустаҳкам замин яратилади.
Дуалисм ҳақида тўхталадиган бўлсак, дуализм (лот. дуалис — икки ёқлама) — бир-бири билан бирлаштириб бўлмайдиган ҳолатлар, тамойиллар, фикрлаш тарзи, дунёқараш, интилиш ва гносеологик тамойиллар ёнма-ён мавжудлигини тарғиб қилувчи таълимот. Дуализм плюрализм кўринишларидан бири. Дуализм  терминини немис файласуфи Х. Волф (1679— 1754) киритган[3]. Дуализм  қуйидаги жуфт тушунчаларни ифодалайди: гʻоялар дунёси ва воқеий дунё. Дуализм  фалсафий, диний, антропологик, этик шаклларда намоён бўлиши мумкин. Қад. даврда диний-етик дуализм  Авестода учрайди. Дуализм фалсафада икки мустақил нарса — руҳ ва материя мавжуд деб билишида кўринади. Бу айниқса Р. Декарт ва И. Кант қарашларида кўзга яққол ташланиб туради.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўгʻрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек ёшларнинг касблар ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади.
Таълим тўғрисидаги Қонуннинг 17-моддасида дуал таълим тўғрисида фикр юритилиб, “Дуал таълим таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади.
Дуал таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади” , деб таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 163-сон Қарорининг қабул қилиниши Республикамизда дуал таълимни ташкил қилиш бўйича амалий ишлар бошланганлигидан далолат беради.
Дуал таълим – бу мутахассисларни ўқувчиларнинг таълим инфратузилмасини ва ўқув жараёнида иш берувчига жалб қилган ҳолда, ўзаро таълим доирасидаги мутахассислар тайёрлаш учун асосдир. Касбий муносабатлар тажрибаси сифатида икки томонлама таълимни тушуниш, ишлаш бўйича ишлаб чиқариш кўникмаларини ўтказиш, мавзу бўйича ўзаро муносабатларнинг умумий тамойиллари билан узвий боғлиқ ҳисобланади. Дуал таълим жараёнида ўқувчи олган назарий билимларини бир вақтнинг ўзида корхона ёки ташкилотда амалда қўллаб, мутахассислик бўйича кўникма ва малакаларини мустаҳкамлайди. Бунда талабаларда ҳақиқий, маълум бир ишлаб чиқариш жараёнини тушунишга қаратилган назарий билим ва тушунчаларни тарқалиш қобилиятини ривожлантиради. Илм жараёнида амалий фаолиятни аниқлашнинг принсипи билимларнинг асосий мақсадига асосланади. Дуал таълим жараёни билим олиш кучи бўлган амалий фаолият билан билимларининг холислигини оқлайди, ҳақиқатини текшириш воситаси ҳисобланади. Бу назария билан амалиёт ўртасидаги диалектик муносабатларда ўз аксини топади.
Дуал таълим маълум бир корхона эҳтиёжларига мувофиқ маълум бир даражадаги мутахассисларни тайёрлашда ўқув ва ишлаб чиқариш соҳаларининг келишилган ўзаро таъсирини ўз ичига олган касбий тайёргарликни ташкил этишнинг инноватсион шакли тушунилади.  Бунда ўқув муассасаси ва ишлаб чиқариш корхоналари мақсадларининг умумийлиги ижтимоий таркибий хусусиятларга эга бўлган муайян малакаларнинг ваколатли мутахассисларини тайёрлаш жараёни интегратсияси ҳисобланади. Ушбу интегратсия асослари икки томонлама тайёргарлик шароитида амалга оширилаётган мақсадлар, қадриятлар мазмуни, тадбирлар ҳамжамиятини акс эттиради. Таълим муассасаси ва корхонанинг ушбу ҳамкорлиги билан юқори сифатли ва миқдорий жиҳатдаги профессионал таълим тизимига ижтимоий буюртма аниқлаштирилади. Имкониятнинг услубий тамойили асосида касб-ҳунар таълими тизимини ўрганган олимларнинг фикрига кўра, икки томонлама таълимнинг асосий шакллари Ижтимоий шериклик институти ҳисобланади. Ҳар бир шерикнинг манфаатлари ва мажбуриятларини аниқ фарқлаш билан иш берувчига берилади. Икки томонлама ўқув машғулотлари, нафақат мутахассислар тайёрлаш натижаларига, балки ўқув жараёни ва уни ташкил этиш мазмунига ҳам қизиқадиган муайян корхоналар ўқув жараёнига жалб қилинганлигини таъминлайди.  Бу дуал таълимнинг аҳамияти билан белгиланади, бу эса мутахассисни тайёрлашда бўшлиқни ва таълим соҳаларини тўлдиришга имкон беради. Назарий ва услубий, психологик ва фалсафий пойдеворни ҳисобга олган ҳолда, икки томонлама ўқитиш шароитида мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги кўриб чиқилади. Унда тўрт асосий компонентга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир:
1. Мотиватсион (муваффақиятга эришиш; ўқишни ўрганишнинг мотиватсияси; касбни қондириш даражаси, илмий фаолиятга ратсионализаторлик таклифлари орқали қизиқтириш).
2. Ташкилий ва бошқарув компоненти (етакчилик салоҳиятининг намоён бўлиши; коммуникатив фазилатлар; ташкилий хусусиятлар).
3. Когнитив (профессионал фаолиятда билимларни ўзлаштириши; билим олишда мустақиллик бериш).
4. Илмий компонент (илмий мақсадларда иштирок этиш даражаси; корхона муаммоларини ҳал қилиш бўйича амалий инноватсион лойиҳалари йўналиши).
Eтук мутахассислар тайёрлаш муаммосини таҳлил қилиш кенг қамровли жараён сифатида, давлат ва жамият эҳтиёжларини ўрганишга имкон беради. Ушбу таҳлилнинг асосий вазифалари қуйидагиларни англатади:
– ишлаб чиқариш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва муаммони ҳал этиш учун олинган натижалардан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш;
– тармоқлар бўйича мутахассисларни тайёрлашда икки томонлама ички ва халқаро тажрибани таҳлил қилиш;
– икки томонлама соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш учун самарали технологияларни яратиш зарурлигини асослаш.
Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби:

  • дуал таълимни ташкил этиш ва унинг босқичлари;

  • дуал таълимда ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини олиб бориш тартиби;

  • дуал таълим иштирокчиларининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш;

Дуал таълимнинг афзалликлари мавжуд;

  • Профессор-ўқитувчилар талабаларнинг назарий эгаллаган билимларини амалиётда қўллаш  жараёнидан мунтазам равишда хабардор бўлишади;

  • Талабалар янги технологияларга оид билимларини бойитиб боради;

  • Янги авлод мутахасисларини тайёрлашга хизмат қилади;

  • Талабаларни замонавий билимларни эгаллаш ва мослашувчанлигини таъминлайди;

Мутахасисларни тайёрлашда нафақат профессионал таълим, балки мактаб – профессионал таълим – техникум – олий ўқув юрти тизими ишлаши керак. профессионал таълимда кластер талабидан келиб чиққан ҳолда барча бўгʻиндаги малакали мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда, дуал таълим тизимини жорий этиш режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида” ги 163-сон Қарорига асосан “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом” ишлаб чиқилиб, ушбу Низомга асосан 2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади. Дуал таълим – бу таълимни ўз йўналишига мос ташкилотда меҳнат қилиш билан бирга олиб борувчи тизимдир. Дуал таълимни ташкил этиш учун ҳокимликлар ва манфаатдор вазирликлар томонидан ўрта бўғин мутахасисларига бўлган эҳтиёж аниқланади ва таклиф тайёрланади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди. Танланган таълим муассасалари белгиланган квоталар бўйича ўқувчиларни қабул қилади. Таълим муассасалари кадрларга эҳтиёжи бўлган ташкилотлар билан шартнома тузади. Шартнома ташкилот ва ўқувчи ўртасида ҳам тузилади. Бунда ўқувчи учун ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади. Ўқувчилар бир ҳафтада камида икки кун таълим олади қолган кунлар ишлайди. Ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади.
Бугунги кунда дуал таълим Европа Иттифоқи ҳамда бошқа бир қатор давлатларда жорий этилган. Унга кўра, Германияда уч ойлик ўқиш, уч ойлик иш тамойили амал қилади. Биз эса таълимни ишдан ажралмаган ҳолда йўлга ўймоқчимиз. Бунда махсус ўқув-режа ва дастурлар ишлаб чиқилиб, мобил, яна-да аниқроқ айтганда, мослашувчан таълим тизими танланади. Шу тамойил асосида талабалар эгаллаган билимларини мутахассисликларига тегишли таълим муассасаларида стажировка ўтайдилар.  Масалан; бизда педагогика коллежларининг педагогика-психология йўналишидаги талабалар оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлик консепсияси асосида эгаллаган билимларини дуал таълим асосида амалиётни қўллайдилар.
Маҳалла азалдан нафақат ўсиб келаётган авлоднинг тарбиячиси вазифасини бажарган, балки уларда ижтимоий фикрни шакллантишга ҳам хизмат қилган. Қўшнилар ўртасидаги барча низоли ҳолатлар, шунингдек, оилавий жанжаллар маҳалла фаоллари томонидан муҳокама қилинади. Булар орасида кўпинча қайнона-келин, ёш келин-куёвлар орасидаги жанжаллар кўп учрайди. Бундай ҳолатларда хотин-қизлар қўмитаси суҳбат ўтказади. Агар икки томонни яраштириб бўлмаса, бу ҳолат билан маҳалла қўмитаси шуг`улланади. Одатда, ўша жойнинг ўзида муаммо ҳал қилинади. Шундай муаммоли вазиятларни ҳал этиш метод ва усулларини талабаларимиз таҳлил қилиб, ўзларининг эгаллаган билимларини мустаҳкамлайдилар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, дуал таълим профессионал таълимда таҳсил олаётган талабаларни билим, кўникма ва малакалари, ҳамда дунёқарашларини ривожлантиришга, таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳамкорлигини мустаҳкамшга хизмат қилади


Download 70.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling