Диплом бўйича мутахассислиги: Иқтисодчи


Профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими


Download 70.33 Kb.
bet5/12
Sana29.01.2023
Hajmi70.33 Kb.
#1139738
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Dual

1.2 Профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизими.
Дуал таълим тизимининг қуйидаги қатор устунликлари мавжуд:
ўқитиш жараёни бевосита амалиёт билан биргаликда олиб борилади. Унда таълимнинг тахминан 40%га яқин назарий билим берилса, 60%дан зиёдроғи бевосита ишлаб чиқариш корхоналари ёки қишлоқ хўжалик билан боғлиқ соҳаларида олиб борилади;
ўқиш жараёнини ташкил қилишда таҳсил олувчиларнинг касбий малака олишга бўлган талаб ва эҳтиёжлари жадал суратда амалга оширилади;
ўқиш бевосита ишлаб чиқариш билан биргаликда амалга оширилганлиги сабабли молиялаштириш механизми енгиллашади;
ўқиш жараёнига корхоналар жалб қилинганлигидан ижтимоий ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги сабабли кучли сиёсий алоқадорлик усулини пайдо бўлишига олиб келади;
- халқ хўжалигининг давлат тузилмаси, шунингдек, нодавлат хусусий тадбиркорлик нуқтаи назаридан ҳам фойдали молиявий усул ҳисобланади;
- халқ хўжалигининг ривожланишида зарур бўлган ўрта поғонада малакали
кадрларнинг бандлик даражаси юқори бўлади.
Айни пайтда дуал таълим усули камчиликлардан холи эмас:
- таълим муассасаларида таҳсил олувчиларга касб-ҳунар сирлари нисбатан тор
ихтисослик доирасида ўқитилганлиги учун жамиятда ва хўжаликларда ишлаш учун кенг имконият яратилмайди;
- биргина йўналишда малака оширилгани сабабли улар яқин иккинчи бир йўналишга мослашув механизми чекланган;
- касб - ҳунар таълимини амалга ошириш ўзига хос берк характерга эга;
- тор мутахассислик берилганлиги мутахассис шахснинг ташаббускорлиги ва
еркинлиги чегараланган бўлади;
- таклиф қилинаётган ўқув муассасаларини ишлаб чиқариш корхоналарининг
смета харажатларига боғлиқлиги учун кўп сондаги тингловчилар малака оширишдан фойдалана олмайди.
Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, дуал тизимда касб-ҳунар таълимини
амалга оширишда ўқув муассасаси ва завод бир пайтнинг ўзида шартнома тузади. Шартномага асосан ўқувчи бевосита режа асосида ҳафтада 3-4 кун заводда реал ишлаб чиқариш шароитда амалиётни ўтайди.
Иккинчи томондан мактабда айни шу танлаган касбига доир фанлар билан бир
қаторда мажбурий фанларни ўқув дастурлар асосида билим юртида ўқиб назарий ва амалий билимларга эга бўладилар. Завод билан мактаб ва педагогика коллежларнинг ҳамкорлиги бўлажак кичик мутахассисни иш жойи билан таъминлашга имконият яратади. Одатда касб-ҳунарнинг турига, мураккаблигига боғлиқ ҳолда ўқиш муддати 2 - 3,5 йилни ташкил қилади.
Ўқиш тамом бўлгандан кейин ўқувчи битирув имтиҳони топширади. Битирув
имтиҳонида мактаб ўқитувчилари билан биргаликда корхона вакиллари иштирок этадилар. Бу эса, битирувчининг билим, кўникма ва малакалари ҳақида корхона вакилига аниқ хулоса қилиш имконинини беради. Айни пайтда битирувчининг имтиҳони яхши баҳоланиши унга корхонада ўз ўрнини топишга омил бўлади. ъқувчиларнинг корхонада ишлаб чиқариш таълим олишларидан асосий мақсад- уларнинг касбий кўникма ва маҳоратларини ошириш, касбий билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, илгор ишлаб чиқариш тажрибаси билан таништириш, ишлаб чиқариш амалиётига тайёрлаш ва шулар асосида касб-ҳунар коллежларини тугатгандан сўнг ишлаб чиқаришда мустақил фаолият кўрсатишга ўргатишдан иборатдир. Ўқувчиларни корхона устахоналарида ўқитиш – малакаси кичик мутахассисларни тайёрлашдаги ҳал қилувчи давр ҳисобланади. Бу ерда ўқувчилар ишлаб чиқариш ҳолати, янги жиҳозлар ва технологик мосламалар, замонавий технологик жараёнлар билан танишадилар.
Корхонада ишлаб чиқариш таълими ўқувчиларнинг комплекс ишларни бажаришда муҳим кўникмаларни мустаҳкамлашлари ва такомиллаштиришларига, технологик жараёнларни режалаштириш маҳоратига эга бўлишларига, турли маҳсулотларнинг ассортиментлари билан кенг танишиб чиқишларига йўналтирилган.
Корхоналарда ўқитиш вақтда ўқувчиларда ишга бўлган талабларни тўғри тушуниш, унинг ҳусусиятлари ва бажарилиш шартларини ҳисобга олиш, ўз меҳнатини ташкил қилиш ва режалаштира билиш, камчиликларнинг олдини олиш, технологик жараёнларни ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш учун ўз билимларидан тўла фойдалана билишда ўз аксини топувчи касбга оид мустақиллик тўлиқ таркиб топади. Касбга оид мустақллик ёш авлодда тарбияланиши керак бўлган меҳнат натижаларига юксак маънавий жавобгарликни ҳис қилиш, касб шарафини ҳис этиш билан бирикиб кетади.
Ўқувчилар юқори малакали ишчилар ва ишлаб чиқариш илғорлари билан ҳар
куни муомалада бўлар эканлар, уларнинг тажрибаларини ўзлаштирадилар, корхонанинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш ҳаёти билан танишадилар, ишлаб чиқариш жамоасининг ишлаб чиқариш режаси ва корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларини бажаришдаги фаолиятида фаол иштирок этадилар.
Ҳар бир касб ва мутахассислик бўйича бевосита корхонада ўқитиш ҳажми, мазмуни ва муддатлари мутасадди ташкилотлар тамонидан тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ белгиланади.

Download 70.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling