Диплом бўйича мутахассислиги


Профессионал таълим муассасасининг иқтисодий


Download 184.7 Kb.
bet2/3
Sana23.06.2023
Hajmi184.7 Kb.
#1652357
TuriДиплом
1   2   3
Bog'liq
А.Худайбердиев БМИ

Профессионал таълим муассасасининг иқтисодий
ҳолати-таълим муассасаси ривожининг манбаи



7-8

2.

Профессионал таълим муассасасида қўшимча маблағ топиш имкониятлари.
(Конимех туманкасб-ҳунар мактаби мисолида)

9-10




Хулоса ва таклифлар

11




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

12












Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти 1-оқим директорлар гуруҳи тингловчиси Худайбердиев Азамат Хайдаркуловичнинг битирув малакавий ишига


РАҲБАР ХУЛОСАСИ

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Қўйилган балл


Битирув малакавий ишини бажариш бўйича услубий тавсияларга мослиги





Мустақил бажарилганлиги ва ижодий ёндошилганлиги (мавзуни мустақил таналаган, мундарижани (режани) мустақил тузган)





Мундарижанинг тўғри тузилганлиги ва битирув малакавий ишнинг таркибига мослиги





Муаммоларнинг тўғри ифодалангани





Муаммоларни ҳал қилиш йўлларининг (механизмининг) мақсадга мувофиқлиги





Фойдаланилган адабиётларнинг БМИ матнидан келиб чиққан тарзда берилганлиги





Тақдимотнинг муваффақиятли тайёрланганлиги




Жами тўпланган баллар (100 дан ошмаслиги керак. Балларга устиворлик раҳбар томонидан белгиланади. Мезонлар сони кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.)




Раҳбар: И.ф.н. Ф.У. Мамарасулов



Кириш
Профессионал таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган бино-иншоотларидан, ер майдонлари ва жиҳозларидан ҳамда кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиб, уларни бюджетдан ташқари маблағлар топишини енгиллаштириш бир қатор қонунлар ва қарорлар билан белгилаб берилган. Шунга қарамасдан, бу муассасаларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш бўйича ҳали муаммолар кўп.
Хусусан, таълим сифати ва муассасанинг иқтисодий ҳолати орасидаги алоқадорликдан фойдаланиш, моддий-техник-услубий ривожланишни таъминлаш, педагогларнинг иш ҳақини ошириш каби муаммолар бугунги куннинг энг долзарб вазифалари қаторидан жой олган.
Битирув малакавий ишнинг асосий мақсади – профессионал таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағ топиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Битирув малакавий ишнинг вазифалари:
Малака ошириш жараёнида ушбу мавзу бўйича олинган билимлар, маълумотлар ҳамда уларни амалиётга жорий этиш бўйича Конимех туман касб-ҳунар мактаби ва турдош профессионал таълим муассасалари фаолиятларини таққослаш, муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини излаш;
Профессионал таълим муассасасини ривожлантиришнинг қўшимча имкониятларини аниқлаш.
1.Профессионал таълим муассасаларининг иқтисодий
ҳолати-таълим муассасаси ривожининг манбаи
Халқаро меҳнат бозори талаблари, интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви, рақамлаштириш, саноатдаги технологик инқилоблар даврида замон талабларига мос малака ва кўникмаларга эга рақобатбардош ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашни, касб-ҳунар таълим соҳасида янги тизимни-халқаро андозаларга мос профессионал таълим тизимини талаб қилди. Натижада касб-ҳунар таълими соҳасида ҳам давлат сиёсати тубдан ўзгарди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5812 сонли фармонига асосан Конимех туман касб-ҳунар мактаби Конимех Конимех агросервис касб-ҳунар коллежи негизида фаолиятини бошлади.
Таълим муссасаси тарихи ҳақида қисқача маълумот:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июндаги "2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги 145-сонли, Навоий вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 8 июндаги Қ-96-сонли қарорлари ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 5 июндаги 170-сонли, Навоий вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2015 йил 9 июндаги 220-сонли буйруқлари ҳамда Конимех туман ҳокимлигининг 2015 йил 9 июндаги Қ-187-сонли қарори ҳамда коллежнинг 2015 йил 13 июндаги илмий педагогика кенгашининг 11-сонли йиғилиш қарори ва ушбу таълим муассасасининг 2015 йил 20- илюдаги 20 сонли буйруғига асосан Конимех қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежининг номини Конимех агросервис касб-хунар коллежи ўзгартирилди.
Умумий ер майдони 3 гектарни ташкил этиб 3 ва 2 қаватли 2та ўкув корпуси, умумий ер майдони 1073 кв метр ўкув устахонаси, 100 ўринли ётоқхона, 100 ўринли ошхона, 30 ўринли ўқув зали, Ахборот ресурс маркази ва маъмурий бинолардан иборат, қуввати 700 ўринли.



Download 184.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling