Диплом лойиҳаси бўйича тушунтириш хати диплом лойиҳасининг мавзуси: Унумдорлиги йилига 25 минг м 3
Download 97.33 Kb.
|
unumdorligi 25000 m3 bo\'lgan quruq qurilish qorishmasi
1.4. Хом ашёлар сарфини ҳисоблаш.
Ушбу бўлимда асосан қуйидагилар ёритилади: -лойиҳалаштирилаётган буюм ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё тавсифи; -хом ашёга қўйиладиган стандарт талаблар ва техник шартлар; -лойиҳавий буюмни ишлаб чиқариш учун сарф бўладиган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар сарфини ҳисоблаш. Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш корхоналари одатда хом ашё заҳиралари кўп бўлган жойларда, шунингдек темир йўл ва сув транспорти воситаларидан унумли фойдаланиш имкони бўлган саноат марказларига қурилиши мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари саноат корхоналаридан чиқадиган чиқиндилар кенг ишлатилади. Шундай қилинганда пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш ҳаражатлари бирмунча камайиб, иқтисодий жиҳатдан тежамкорликка эришилади ва ишлаб чиқариш унумдорлиги ошади. Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари қўлланилиши ва ишлаб чиқариш технологияси талабларига асосан ички ва ташқи тайёрланади. Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари учун тўлдиргичлар сифатида гипс, цемент, саноат чиқиндилари (мармар қириндиси ва бошқалар), ҳамда сунъий қумлар ишлатилади. Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари мустаҳкамлиги қўшимчалар сифатига боғлиқдир. Қўшимчалар сифати ва мустаҳкамлиги эса ўз навбатида уни ташкил қилувчи дастлабки ашёлар сифатига боғлиқдир. Белгиланиши ва иншоотларда ишлатилишига қараб уни ташкил этувчи компонентларга тегишли талаблар қўйилади. Цементнинг тури ва маркасини танлаш қоришманинг керакли мустаҳкамлигига, унинг қотиш шароити қандай мақсадда ишлатилишига қараб аниқланади. Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари учун цементнинг 300...400 маркалари (активлиги Rц=30…40 МПа) тавсия қилинади. Унинг ҳақиқий зичлиги ρm=3,05…3,15 г/см3, уйма зичлиги ρm=1,4…1,7 г/см3 ва нормал қотувчанлиги 22...26% атрофида бўлади [1,2]. Тўлдирувчилар сифатида ишлатиладиган мармар кукуни донадорлиги 0,14...0,316 мм бўлиши керак. Йириклик модули Мк=0,366 гача, уйма зичлиги ρm=1200…1300 кг/м3, намлиги Wn=28% атрофида бўлади. Тўлдирувчилар сифатида ишлатиладиган гипс, цумент ва бошқа бўлиши керак. Унинг сифати доналар таркиби билан характерланади. Цехнинг (корхонанинг) технологик жараёнини лойиҳалаш учун топшириқда берилган қийматлар асосида ҳар бир компонентларнинг йиллик, кунлик, сменалик ва бир соатлик талабий сарфини ҳисоблаймиз. Бунда қуруқ қоришмани тайёрлаш вақтида 0,5%, уни ташиш ва буюмларга қуйиш пайтида 1% камайиши эътиборга олинади ва ҳисоблаш қуйидаги формула ёрдамида бажарилади: G= П·G1 ∕ ( 1- ) Бу ерда П-цехнинг (корхонанинг) йиллик унумдорлиги, м3; G1-1м3 қоришмага сарф қилинадиган ашё сарфи, т. Б=0,5+1=1,5% қоришмани тайёрлаш ва юзага суртиш жараёнидаги камайиши. Цементнинг йиллик сарфи, юкоридаги формулага (1.2) асосан: Ц= 25000·0,300 ∕ (1- ) = 7614 т Г= 25000·0,200 ∕ (1- ) = 5076 т К= 25000·0,150 ∕ (1- ) = 3807 т Хом ашё материалларнинг сарфи
Download 97.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling