1.5. Корхонанинг (цехнинг) ишлаб чиқариш дастури
Цехнинг қабул қилинган иш режимига асосан буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар учун ишлаб чиқариш дастурини аниқлаймиз. Бунда буюмларни ишлаб чиқариш технологик жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган сифатсиз маҳсулот ва уларнинг камайиши эътиборга олиниши шарт.
Уларнинг миқдори қуйидагича қабул қилинади:
- Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари - 0,5%, буюмлар бўйича - 1,0%.
Сифати бузилган маҳсулотлар асосидаги йўқолишларни эътиборга олиш, корхонанинг (цехнинг) унумдорлигини берилган топшириқ асосида аниқ бажариш имконини беради. Умумий йўқолишлар алоҳида сифатсиз маҳсулотлар ва йўқолишларнинг йиғиндисига тенг бўлади. Ҳар бир технологик чегара (буюм) учун унумдорлик қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
қоришма хажми V= П· ∕ ( 1- )
буюмлар сони N= П:V1 ∕ ( 1- )
Бу ерда П-корхонанинг (цехнинг) йиллик унумдорлиги, м3; Б-ишлаб чиқаришнинг камайиши, % (сифатсиз маҳсулотлар); V1 – қоришманинг ҳажми, м3.
Тўлдирувчиларни сақлаш омборидаги эҳтиёж ашёлар миқдори автомобил транспорти билан ташиб келтирилганда 4...6 ҳисобий иш суткасига, темир-йўл транспорти билан ташилганда эса 6...9 ҳисобий иш суткасига сарфлашга етиши керак. Цементнинг омбордаги эҳтиёж миқдори 6...9, гипснинг эҳтиёж миқдори 18...26 ҳисобий иш суткасига сарфлашга етиши керак.
Топшириқда берилган унумдорлик бўйича цехда ишлаб чиқариладиган қоришма сарфини ҳисоблаймиз:
-қоришманинг йиллик сарфи (1 - таркиб учун), юкоридаги (1.3) формулага асосан:
V= 25000·∕ (1- )=25125м3
-буюмлар сони эса (1.4) формулага асосан:
N=25000:1,08/( )=23382 дона
Қолган таркиблар учун хам уларнинг йиллик тўлдирувчи сарфи юкоридагидек аниқланади. Ҳисоблашлар натижалари жадвал 1.4 да келтирилган.
Цехнинг (корхонанинг) ишлаб чиқариш унумдорлиги
Жадвал 1.4
№
|
Буюмнинг хили ва маркаси
|
Аниқ-ланган миқдор
|
Ўлчов бирлиги
|
Браклар
|
Унумдорлик
|
Йил-лик
|
Кун-лик
|
Сме-налик
|
Соатлик
|
1
|
Пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари
|
Қоришма
қоп
|
м3
дона
|
0,5
1,0
|
25125
23382
|
96
89
|
48
44,5
|
6
5,5
|
Do'stlaringiz bilan baham: |