Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Download 0.55 Mb.
bet1/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида.
Гипс сульфат синфидаги табиатда кенг тарқалган минерал ҳисобланади. Табиий гипснинг қуйидаги турлари маълум: гипс шпати, толали гипс ёки селенит, донали гипс, тангали гипс , зич гипс, илон тош, тупроқли гипс (гажа). Ташқи кўриниши бўйича гипс рангсиз, шаффоб, баъзида қўлранг, тўқ қўлранг, яшил ҳаттоки қора рангларда бўлиши мумкин. Гипсни ранги ундаги у ёки бу аралашма билан аниқланади. Гипс денгиз ва шўр кўл тўйинган аралашмаларидан ажралган тузтош ва ангидрит бирлашмасидан ҳосил бўлади. Бошқа ҳолларда у қўл чўкмалари қатламларида ҳосил бўлади (Эльтон, Улик денгиз). Гипс юмшоқ минерал бўлиб ҳисобланади. Моос бўйича унинг қаттиқлиги 1,5-2,0 ни ташкил этади. Гипснинг зичлиги --2,32 г/см³. Эгилувчан, аммо эластик эмас. Ялтираши- шишасимон. Белгиси –оқ. Гипс кўпроқ руда топилмалари зонасида чўкма тоғ жинслари томонидан ҳосил бўлади. 32,56% ни СαО, 46,51%ни ЅО2 ва 20,93% ни сув ташкил этади. Гипснинг кимёвий формуласи СαЅО4 · 2Н2О бўлгани учун бу тоғ жинси икки сувли гипс деб аталади. Гипс сувда кам эрийди, унинг СαЅО4 га нисбатан эриш кўрсатгичи ҳарорат 20ºС бўлганда 1 литр сувда 2,05 гр.ни ташкил этади. Гипс конлари Германия, Австрия, Швейцария, Англия, Украина, Россия, Молдова, Италия. Франция, Чили ва бошқа кўпгина мамлакатларда мавжуд.
Ангидрит юнонча сўз бўлиб , сувсиз деган маънони англатади. Бу ном минералга ва ундан ташкил топган тоғ жинсига нисбатан ишлатилади. Кимёвий формуласи - СαЅО4 – кальций сульфати. Моос бўйича унинг қаттиқлиги – 3…4. Зичлиги 2,9…3,0 г/см³. Ялтираши шишасимон перламутр. Шаффоб ва шаффобмас бўлиши мумкин. Ангидритнинг ранги оқ, қўлранг, мовий, қизил, баъзида рангсиз ҳолларда учрайди. Мўрт. Юқори босим остида, гипснинг дегидратацияси натижасида гипс ва тоштўз билан биргаликда шаклланади. Ангидритнинг учрайдиган районлари – Германия, Швейцария, Австрия, Чили. Юза зоналарида ангидрит ўзгарувчан бўлиб, гидратация натижасида гипсга айланади.
Гипснинг кўринишларидан бири, бу алебастр ёки донадор гипс ҳисобланади, у зич оқ ёки мармарга ўхшаш тоғ жинси кўринишида бўлади.
Албастрнинг энг машхур захираси Тоскан (Италия) ва Албастронда (Миср) жойлашган. Қурилиш материаллари индустриясида, алебастр деб, таъбиий икки сувли гипсни 150-160 ºС ҳарорат остида қўйдириш натижасида ярим гидратли кальций сульфатига СαЅО4 · 0,5Н2О айлангунга қадар ҳосил бўлган маҳсулотга айтилади. Бу эса қурилиш гипсининг асосий ташкил этувчи қисми бўлиб ҳисобланади. Бу айланиш қўйдириш жараёнида қуйидаги схема асосида кечади:
СαЅО4 · 2Н2О = СαЅО4 · 0,5Н2О + 1,5 Н2О (1.1)

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling