Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Гипскартонли қопламалар ва панелларни тайёрлаш


Download 0.55 Mb.
bet6/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

2.1.Гипскартонли қопламалар ва панелларни тайёрлаш.

Гипскартонли қопламалар -листлар β модификацияли гипсдан тайёрланган листли пардозлаш материали ҳисобланиб, минерал толалар билан арматураланган ва икки томонидан юқори сифатли кўп қатламли прессланган қалинлиги 0,6 мм дан кўп бўлмаган, картон елимли модда билан елимланган (декстрин, казеин елим, суюқ шиша). Бундан материаллардан ташқари, ГКЛ ларни ишлаб чиқаришда уларнинг массасини камайтирувчи моддалар ҳам қўлланилади; гипс-дигидрат– қотиш тезлиги вақтини созлаш учун, сульфатли ачитгич бардаси ва кўпик ҳосил қилувчи қўшмалар (казеин, канифоль, каустик сода). КНАУФ гипскартонли листларни тайёрлаш бу узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнидир. Узлуксиз ҳаракатдаги аралаштиргичда қурилиш гипсидан, сув ва бошқа қўшилмаларлардан гипс суспензияси (ҳамир) тайёрланади. Бу суспензия кўп сонли шланглардан бир текисда чиқади ва ҳаракатланаётган картон листига тақсимланади. Тайёрланиш жараёнида листлар тескари томони билан баландга қаратиб қўйилади, картон эса гипскартон листининг юзаси бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқариш тизимининг бошқа томонидан узатиладиган картон-асос эса суспензияга қўйилади ва листнинг керакли қалинлигига созланган, шакл берувчи рейка орасидан ўтади. ГКЛ нинг юза томони ҳисобланган картон, бу этапда, четлари қайрилиб, гипс суспензияси учун ёпиқ қобиқ ҳосил қилади. Листлар тайёр бўлгандан кейин, конвейер лентаси бўйича ҳаракатланиб, бутун ишлаб чиқариш тизимидан, яъни қотиш бошланиши участкасидан, роликлар секцияси орқали қайчиларга ўтади. Ҳаракатланиш давомида гипсли ўзак қотишга ёки тўтишга улгуради ва листнинг тескари томонига оқимли принтер ёрдамида барча керакли маълумотларни ёзиб чиқади (номи ва маҳсулот тури, ишлаб чиқарилган мос куни ва вақти). Қайчилар узун гипскартон листи йўлагини керакли узунликдаги бўлакларга бўлиб кесиб чиқади. Бундан кейин унча катта бўлмаган листлар ағдарилиб, кўп сатҳли қуритиш блокига юборилади. Қуритиш давомида суспензияни ташкил қилиш учун қўшилган ортиқча сув парланади. Қуригандан кейин гипскартон листлар текисланади ва паллетларга териб қўйилади. Кейин паллетлар омборхоналаргабориб тушади. ГКЛлар ни ишлаб чиқаришнинг технологик тизимининг асосий бирикмалари 2.1.-расмда келтирилган. Гипс ўзагидан ва картон қобиғидан ташкил топган гипскартон лист, қурилиш буюми ҳисобланиб, унча катта бўлмаган қалинлигига қарамасдан, анчайин эгилишга бўлган мустаҳкамликга эга, бу мустаҳкамликга эга бўлиш учун унга таркибидаги толалар ёрдам беради, бундан ташқари, гипс ўзагини ўраб турган картон ҳам қўшимча арматура ҳисобланади. КНАУФ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган гипскартон листлар Европа стандартларига тўла жавоб беради (DIN 18180, ГОСТ 6266-97, ДСТУ БВ.7-95-2000), бундан ташқари улар №3859-85 сонли қурилишда қўллаш мумкин бўлган полимер материаллар ва конструкциялар рўйхатига тўлиқ жавоб беради. Улар инсон учун зарарсиздир ва турар жой ҳамда фуқаро қурилишининг санитар гигиеник талабларига тўла жавоб беради.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling