Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Гипскартон қопламаларига ишлов бериш


Download 0.55 Mb.
bet9/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

.
Гипскартон қопламаларига ишлов бериш Гипскартон қопламаларининг ҳамма турларига ишлов бериш осон кечади, чунки унинг усуллари ҳеч қандай ўзига хос қийинчиликга эга эмас, агар КНАУФ ускуналари (кесиш учун, шлифовка учун, қирраларни рандалаш учун, тешикларни уйиш учун) бор бўлса. ГКҚ ларга ишлов бериш тезда улардаги умумқурилиш ишларини (ғишт теришда, том конструкцияларини, бетон конструкцияларини, девор панелларини, девор блокларини монтаж қилишда), бажаришда юзага келган ноаниқликларни ва хатоликларни олдини олишга имкон беради. Бу эса гипскартон қопламаларни жойида ички юзаларни лойиҳавий ҳолатига келтириш, қопламалар ва панелларни кесиш ва мослаш, ҳамда шпаклевкали таркиблар билан суртиш ҳисобига амалга оширилади. ГКҚ лар ёки ГКП ларни бичиш ва кесиш жараёнига қўйилган аниқлик талабларига қараб, ишларнинг қуйидаги усуллари бўлиши мумкин: 1) линейкалар, метрлар, метал учбурчаклар ёрдамида ГКҚ ларни оддий бичиш ва ГКҚ ларни текис юзали столда кесиш пичоқлари ёки махсус мосламалар (эни 120 ммгача бўлган тасмаларни кичкина резак билан ёки эни 630 ммгача бўлган бўлакларни катта резак билан) ёрдамида кесиш; 2) қопламани аниқ бичиш, масалан, тиғи ингичка ва кичкина тишли қўларра ёки дискли электр қўларралардан фойдаланиб перфорацияланган, шлицланган ёки комбинациялашган ГКҚ ларни кесиш. Картонларни оддий бичишда кесиш уларни юза томонидан бажарилади. Тилинган қоплама столнинг четига қўйилиб кесилмаган ўзак синдирилади. Кейин пичоқ билан унинг орқа томонидаги картон ҳам кесилади. Ҳосил бўлган қиррага ранда ёрдамида текис силлиқлангунча ишлов берилади (3.3.-расм.).Агар кесилган қирралар чок ҳосил қилиши талаб қилинса, унда уларни шпакловка қилишнинг икки усулини қўллаш учун тайёрлаш керак:а) арматурали лента билан Фугенфюллерс шпаклевкаси ёрдамида шпаклевкалаш, бунда қоплама қалинлигининг 1/3 қисмини ранда ёрдамида 45о бурчак остида фаска чиқарилади ва лента ёпиштириладиган жойни картони олиб ташланади; б) арматурали лента билан Унифлотт шпаклевкаси ёрдамида шпаклевкалаш, бунда қоплама қалинлигининг 1/3 қисмини ранда ёрдамида 45о бурчак остида фаска чиқарилади. Фаска олингандан кейин, картон четларини шлифовка ускунаси ёки наждак қоғози ёрдамида силлиқланади. Дераза ва эшик ўринлари бор девор ва пардеворларни қоплашда ГКҚ ларни олдиндан текис юзали столда белгиланиб олинади. Кейин пичоқ, арра ёки дискли арра ёрдамида уларнинг бичими амалга оширилади, бунда керакли ўлчамдаги тешиклар ҳам тайёрланади. Қирраларига шлифовка ускунаси ёки наждак қоғоз ёрдамида ишлов берилади. ГКҚ ларнинг қияланган қирраларини (УК ёки ПЛУК типидаги) эшик корбкалари зонасига ўрнатиш мумкин эмас, чунки бундай ҳолат эшик ҳошияларини ўрнатганда талаб этилган зичликга эришиб бўлмайди, бу эса хоналарда товуш изоляциясини ёмонлашувига олиб келади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling