Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида
Гипскартон ва гипстолали тизимларнинг синчлари
Download 0.55 Mb.
|
Документ Microsoft Word
Гипскартон ва гипстолали тизимларнинг синчлари
4.1. Синчларнинг турлари. Металлл синчларнинг элементлари ГКҚ ва ГТҚ лардан ташқари КНАУФ корхоналари жамлама тизимлар-нинг муҳим принципларидан бири бўлган тўла мосликга (мутаносиблик) эга бўлган, қуруқ қурилиш учун бошқа буюмларнинг комплектларини ишлаб чиқаради. ГКҚ ва ГТҚ ларнинг унча катта бўлмаган эгилувчанлик модулига эга бўлиш муносабати билан, ҳимоя конструкцияларининг бикрлигини, мустаҳкамлигини ва турғунлигини ошириш учун ва товуш изоляцияси ва оловга турғунлик талабларидан келиб чиқиб, осма шифтларнинг эгилишини камайтириш зарурияти борлиги сабабли танланган конструкцияларни ўрнатиш учун синчларнинг қўлланилиши зарурдир. ГКҚ ва ГТҚ ларнинг, синч ва маҳкамлаш элементларининг комбинацияси турар жой ва фуқаро биноларининг интерьерларини лойиҳалашда архитекторларнинг хохлаган ғояларини рўёбга чиқарадиган хилма хил қурилиш конструкцияларини яратиш имконини беради. Бунда металл, ҳам ёғоч синчлар ишлатилиши мумкин. Гипскартон буюмларини металл синчларга ўзи тешадиган шўруплар ёрдамида, уларга олдиндан тешиклар тайёрламасдан, маҳкамлаш имконининг юзага келиши уларни кўпроқ ишлатилинишига олиб келди, чунки бу жараён енгил кечиши, конструкциясининг мустаҳкамлиги, монтаж ва мослаб туширишда қулайлиги, оловга чидамлилиги ва узоққа чидамлилиги билан устундир. Синч ясси ёки фазовий конструкция кўринишида бўлиб, у қопловчи элементларга (балка, ригель, устун) шарнирли ёки бикр боғланган бўлади. Вазифасига қараб, гипскартонли ва гипстолали тизимларнинг синчлари шифт учун, пардеворлар учун ва девор учун кабиларга турланади. Конструкциясининг материалига қараб – металли ва ёғочли бўлади. Синч элементларининг жойлашувига қараб, у бир сатҳда жойлаштирилган ҳолда ёки икки сатҳда жойлаштирилган ҳолда ясалиши мумкин. Синч таркибидаги элементлар асосийларига ва юк кўтарувчиларига ажратилиши мумкин. Асосий элементлар бино ва иншоотнинг юк кўтарувчи асосига маҳкамланади (девор, шифт), юк кўтарувчи элементлар эса - асосийларига. Синчнинг юк кўтарувчи элементларига ГКҚ ва ГТҚ лар маҳкамланади. Шундай қилиб, ГКҚ ва ГТҚ ларнинг қопламалари учун икки сатҳли синчлар бир бирига перпендикуляр ҳолатда жойлаштирилган, икки қатордаги ёғоч бруслар ёки металл элементлардан ташкил топган. Агар синч элементлари бир сатҳда жойлашган бўлса, унда улар рамали конструкцияга бирлаштирилган (4.1.– расм). 4.1.- расм. Гипскартонли ёки гипслолали тизимлар учун синчлар конструкциялари: а – икки қаторли ёғоч бруслардан ташкил топган; б – икки қаторли металл элементлардан ташкил топган; в – синчнинг рамали конструкцияси. Металл синчларнинг элементлари (йўналтирувчилар, устунли профиллар, тўсинли элементлар) бир бири билан пўлат шўруплар, заклепкалар (михпарчинли), штамповка билан уланади. Ёғоч синчларнинг элементлари бир бири билан тишуяли, шпонкали, шпунтли бириқиш, ҳамда михлар, шўруплар, скобалар, елимлардан фойдаланиб бириктирилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling