Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Download 0.55 Mb.
bet10/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

. Гипстолали қопламалар ГОСТ Р 51829 асосида КНАУФ корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган гипстолали қопламалар (ГТҚ) қуруқ қурилишда пардеворлар, девор қопламалари, осма шифтлар, мансардалар, йиғма поллар асосларининг КНАУФ тўпламий тизимининг асоси сифатида ишлатиладиган конструктив материал бўлиб ҳисобланади ГТҚ лар завод шароитларида, гипс боғловчиси ва момиқланган макулатуранинг аралашмасидан, ярим қуруқ пресслаш усули ёрдамида олинади. Болғали дробилкаларда макулатураларни почта маркаси ўлчамидаги бўлакларга бўлиб майдаланади ва пневмоузатгич ёрдамида бункерларга узатилади. Бункердан керакли дозаларда майин тортиш учун тегирмонларга йўналтирилади, бу ерда улар момиқланиб, 1…3 мм узунликдаги толаларга айлантирилади. Ўлчов дозаторларида ўлчанган, маълум дозалардаги толалар, гипс боғловчиси ва ГТҚюзасини шлифовка қилинганда ҳосил бўлган чанглар узлуксиз ҳаракатланувчи тез айланадиган коргичларга узатилиб, бу ерда улар талаб этилган пропорцияларда аралаштирилади ва ёйиш машинасининг қабул қилиш бункерига келиб тушади. Ёйиш машинаси гипстолали аралашмани тасмали контейнарда эни 2600 мм кенгликдаги юзага равон тарқатади. Бундан кейин эса, уни пресслаш учун сув ўтказадиган лентага узатилади. Тасма устида жойлаштирилган, зичланган материаллар форсункалар ёрдамида намланади, кейин тагидан сув ўтказадиган лента орқали вакуумланиб ундаги ҳаво тортиб олинади, бунда гипстолали масса сувга яна ҳам тўйинади. Нам гипстолали материал гидравлик прессга келиб тушади ва шаклланган зич гипстолали лента ингичка сув оқими ёрдамида талаб этилган ўлчамлардаги қопламаларга кесилади. Конвейерда ҳаракатланиш давомида ГТҚ лар қотади ва 27…30% намлик билан йиғилма орқали кўп ярусли қуритиш хонасига келиб тушиб ундаги ортиқча сув парланади. Қуритиш хонасидан чиққан ГТҚ ларнинг намлиги 1,5% дан ошмайди. Қуритилган қопламаларнинг бир томони силлиқланади ва бу юза латекснинг сувли аралашмаси ёрдамида ишлов берилади, бу эса юзани сувдан ҳимояланишини таъминлайди. Латекс билан қопланган юза тезда полировка қилинади, латекс билан киритилган сув эса парланади. ГТҚ ларни бир ярусли кўритгичлардан керакли форматларни бичиш учун кесадиган мосламаларга юборилади. Тайёр маҳсулот штабелланади, термоқискарувчи полиэтилен пленка ёрдамида қадоқланади ва истемолчига юборилади. ГТҚ лар икки хил кўринишда тайёрланади: КМваК II-3 билан регламентланган оддий (ГТҚ) ва намга чидамли (ГТҚВ), булар тегишли равишда қуруқ ва нормаль намлик режимига эга бўлган хоналар ва нам режимга эга хоналарда ишлатилади. Ҳўл намлик режимига эга бўлган хоналарда гипстолали қопламаларнинг қўлланилиши мумкин эмас. КНАУФ корхоналарида ишлаб чиқариладиган ГТҚ ларнинг номиналь ўлчамлари 3.1. –жадвалда келтирилган.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling