Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Гипс асосидаги қурилиш ашёлари ва буюмлари


Download 0.55 Mb.
bet2/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

. Гипс асосидаги қурилиш ашёлари ва буюмлари
Гипсли боғловчилар икки гуруҳга бўлинади: паст ва юқори қўйдирилган. Паст қўйдирилган боғловчиларга қурилиш, ўта мустаҳкам ва қуйма гипслар таалуқлидир.
Қурилиш гипси технологиясида қуйидаги жараёнлар киради; гипс тошини майдалаш, тортиш ва иссиқлик ишлови (дегидратация) бериш. Қурилиш гипсини ишлаб чиқаришда бир неча технологик схемалар қўлланилади:
Гипс тошини майдалаш, тортиш(ун қилиш) ва дегидратациялаш;
• Гипс тошини майдалаш, дегидратациялаш ва тортиш(ун қилиш, туйиш);
• Гипс тошини майдалаш, босим остида пар билан ишлов бериш, қуритиш ва тортиш(ун қилиш).
Гипс дегидратациясини шахтали (бўлакларни термик ишлов бериш) ёки айланадиган (майдаланган гипсни термик ишлов бериш) учокларда, тегирмонларда ўлчанган гипсни бир вақтнинг ўзида майдалаш ва сувсизлантириш билан бирга, қайнатиш қозонларида (тортилган гипсни термик ишлов бериш) ва автоклавларда (пар билан ишлов бериш) амалга оширилади. Хом ва қўйдирилган гипсни дезинтеграторларда , бегунларда, шариқли ва роликли тегирмонларда майдаланади. Амалиетда қурилиш гипсларини асосан қайнатиладиган котелларда тайёрланиб олинади. Аммо гипсни қўйдириш учун айланадиган печь мукаммалроқ агрегат ҳисобланади. Қурилиш гипсини айланадиган печда тайёрлашнинг технологик схемаси 1.1.- расмда келтирилган.



1.1.-расм. Қурилиш гипсини айланадиган печда тайёрлашнинг технологик схемаси:
1- қабул қилиш воронкаси; 2- лентали узатгич; 3- майдалагич; 4- тўқмоқли тегирмон; 5 – элеватор; 6- гипс щебени учун бункер; 7 – тарелкасимон узатгич; 8 – айланадиган печь; 9 – циклон; 10 – элеватор; 11- бункер; 12 – шарли тегирмон; 13 – элеватор; 14 –шнек; 15 – тайёр маҳсулот учун силослар.Қуйидаги схемага биноан гипсни, доналарининг ўлчами 20 ммгача бўлган щебенсимон гипс тошини печларда қўйдириш билан, олинади. Қия пўлат печнинг диаметри 2,5м, унинг узунлиги эса 20 мни ташкил этади. Роликли таянчларга ўрнатилган печ узлуксиз айланиб туради. Гипс тоши печга узатилади. Печ айланганда гипс тоши пастга қараб силжийди. Печга ўчоқдан ҳарорати 600…700 ºС бўлган газлар вентилятор ёрдамида узатилади. Газлар, печда ҳаракати давомида, гипс щебенини қўйдиради, қўйдирилган щебен эса шариқли тегирмонда майдаланиб, тортилади. Куйдириш давомида сув пар ҳолатида ажралиб чиқади. Герметик ускуналарда юқори навли гипс тошини босим остида термик ишлов бериш натижасида юқори мустаҳкамли гипс олинади. У асосан яримсувли сульфат кальцийнинг, β модификациясидан активроқ бўлган, α модификациясидан ташкил топган. Шунинг учун юқори мустаҳкамли гипснинг сиқилишга мустаҳкамлиги 15…25 МПа ни ташкил этади, бу эса қурилиш гипсининг мустаҳкамлигидан анча ортиқ.
Қуйма гипс асосан ярим гидратнинг β модификациясидан ташкил топган. Унинг таркибида унча кўп бўлмаган аралашмалар мавжуд бўлиб, майин қилиб тортилади (ун килинади). Гипснинг бу тури асосан керамик ва фарфорфаянс саноатида қолиплар ясаш учун ишлатилади. Юқори ҳароратда қўйдирилган гипс боғловчиларини иккисувли гипсни 700…900 ºС гача бўлган ҳароратда қўйдириш жараёнида олинади. Бунда иккисувли гипс кимёвий боғланган сувни (кристалик панжара таркибига кирган) тўлиқ йўқотади. Натижада, сувсиз сульфат кальций-ангидрит CaSO4 ҳосил бўлади. Юқори ҳароратда қўйдирилган боғловчиларга ангидрит цемент ва юқори ҳароратда қўйдирилган гипс киради (эстрих гипс). Сув билан аралаштирилган гипс боғловчисининг қотиши қуйидаги реакция асосида кечади:

CaSO4•0,5H2O + 1,5Н2О = CaSO4•2H2O (1.2)


Яримгидрат сульфат кальций сув таъсирида ўзига бирярим сув молекуласини қўшиб олади ва иккисувли гипсга айланади (дигидрат сульфат кальций).



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling