Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Гипстолали қопламаларга ишлов бериш ҳамда уларни ташиш, сақлаш ва омборларга жойлаш


Download 0.55 Mb.
bet11/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

. Гипстолали қопламаларга ишлов бериш ҳамда уларни ташиш, сақлаш ва омборларга жойлаш ГТҚ ларга ишлов бериш жараёни белги қўйиб чиқиш, бичиш, қирраларни текислаш, тешикларни кесиш ва тешиш каби операцияларни ўз ичига олади. Бу операцияларни амалга ошириш учун КНАУФ фирмаси махсус асбобларни ишлаб чиқарган (3.6.-жадвал). ГТҚ ларни бичиш учи чиқадиган махсус пичоқлар ёки кесадиган қисми эгик бўлган учи юрмайдиган пичоқлар ёрдамида амалга оширилади. Бундан ташқари, ГТҚ ларни бичиш учун ёғоч кесадиган ёки цирқўлярли арралар ҳам ишлатилиши мумкин. Қирраларни текислаш эса ранда ёрдамида бажарилади. ГТҚ ларда айлана тешикларни ҳосил қилиш учун электр дрелининг учига қўйиладиган фрезалар ишлатилади. Бу фрезалар ёрдамида диаметри қуйидагича бўлган тешикларни кесиш мумкин: 60, 67, 72, 74, 80 ва 95 мм. ГТҚ ларда фигурали тешикларни кичкина аррачалар ёрдамида бажариш мумкин. Турли диаметрдаги тешикларни метал тешадиган сверлолар ёрдамида электр дрель билан бажарилади.
ГТҚ лардан тайёрланган қопламаларнинг керакли ўлчамларини қалам ва линейка ёрдамида унинг юзига белгиланади. ГТҚ ларни кесиш текис юзага эга бўлган жойда, пичоқ билан амалга оширилади. Бунинг учун бичиш чизиқларига метал линейка қўйилиб у бўйича пичоқ билан бир неча марта жўяк ҳосил булгунча тортилади. Кейин ГТҚ ни текис стол четига шундай қўйиладики, бунда пичоқ билан уйилган жўяк стол четининг қиррасини устида бўлиши керак, шундан кейин қопламани синдириш мумкин. ГТҚ ни структураси уни ёғоч кесадиган арра ёки электр арра ёрдамида керакли фрагментларни осонгина кесилишига имкон беради. Кесилган қопламаларнинг қирраларига ишлов бериш фақатгина улар ташқи бурчак ҳосил қилгандагина амалга оширилади. Қолган ҳолларда қирраларга ишлов берилмайди, чунки бу қирраларни осонгина шпаклевка қилиш мумкин.
Гипстолали қопламаларни пакетларда барча турдаги транспортларда белгиланган тартибда тасдиқланган юкларни ташиш қоидалари бўйича ташиш мумкин. Ташиш жараёнида ГТҚ ларни кўринишига, ўлчами ва қирраларининг турига қараб, ёғоч тагликларда, ётқизиб тахлаш керак. ГТҚ ларни, юкларни ташиш қоидаларига асосан, силжишини олдини олиш мақсадида ишончли қилиб мустаҳкамланади. Шу билан бирга ташиш жараёнида, уларни намланишдан ва механик шикастланишдан пухта ҳимоялаш керак.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling