Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


КНАУФ пардеворлари синч қопламаларининг конструктив схемалари


Download 0.55 Mb.
bet15/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

.КНАУФ пардеворлари синч қопламаларининг конструктив схемалари.

5.1. – жадвалда кўрсатилган хоналар ва биноларда қўллаш учун тавсия этилган, КНАУФ пардеворлари синч-қопламаларининг конструктив схемалари 5.2.-жадвалда келтирилган [24].


5.2.-жадвалда ифодаланган пардеворларнинг синч-қопламаларнинг конструктив схемаларини реализация қилишда, қуйидаги конструктив талаблар инобатга олиниши керак.
Металл синчларнинг устунларида профилларнинг чокларини узунаси бўйича кийдириш (насадка) ёки шу профил қоплама-бўлакларидан фойдаланиб, учма-уч усулларидан фойдаланиб бажариш мумкин (5.1.-расм).
Кийдириш усули ёрдамида чоклашда кийдирилган қисмнинг узунлиги профил деворчаси баладлигининг 10 қисмига тенг бўлган бўлакдан кам бўлмаслиги, қоплама-бўлакдан фойдаланганда эса 20 қисмдан.
Синчнинг устунларидаги профиллар ва брусларнинг чоклари кийдирилган ҳолда бўлиши керак. Бунда чокларнинг 20% идан ками бир сатҳда бўлиши тавсия этилади.
Ёғоч синчнинг устунларини чокларини металл қопламалар ёрдамида амалга ошириш керак. Синчнинг устки ва пастги боғланиш жойларида йўналтирувчи профилларни ва брусларни учма -уч улаш мумкин.
Пардеворларнинг ёғоч синчларининг устки боғланиш жойларида брусларнинг уланишлари устунларнинг устида жойлашиши, пастги боғланиш жойларида эса уларнинг орасида жойлашиши лозим.
Деворларга, пилястраларга ва колонналарга туташган синчнинг устки ва пастги боғланиш жойларининиг йўналтирувчи металл профиллари ва ёғоч бруслари, ҳамда устунлар дюбеллар ёрдамида 1000 мм дан кўп бўлмаган қадамда маҳкамланади, аммо бирта профил ёки брусни камида уч жойидан маҳкамлаш лозим. Уч қатламли қоплама ва улар орасида цинкланган пўлат қатлам қўйилган (4.2.-жадвалдаги W118 схемага қаранг) пардеворлар синчининг йўналтирувчи профилларини қадами 500 мм дан ортиқ бўлмаган қадамларда полга, ҳамда шифтга маҳкамлаш мақсадга мувофиқдир.
Металл синчнинг устунлари йўналтирувчи профилларга «кесиб кайириш» усулини қўллаб просекателлар, ёғочлилари эса михлар ёки шўруплар ёрдамида маҳкамланади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling