Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида
Пардеворларнинг синчига ГКҚ ва ГТҚ ларни маҳкамлаш
Download 0.55 Mb.
|
Документ Microsoft Word
- Bu sahifa navigatsiya:
- .КНАУФ қопламаларининг жамлама тизимлари
. Пардеворларнинг синчига ГКҚ ва ГТҚ ларни маҳкамлаш
Синчга ГКҚ ва ГТҚ лар 250 мм дан ошмаган қадамдаги ўзикесар винтлар (шўруплар) ёрдамида маҳкамланади. Винтлар ГТҚ ларнинг чеккасидан ва картон билан елимланган ГКҚ ларнинг чеккасидан 10 мм дан кам бўлмаган, ГКҚ нинг кесилган қиррасидан эса 15 мм масофада жойлашиши керак. Бунда бирта устунга иккита ГКҚ ни маҳкамлаганда қўшни вертикаль қаторларда жойлашган винтлар шахмат тартибида, ораси камида 10 мм масофада (вертикаль бўйича) жойлаштирилиши лозим. Икки қатламли қоплашда биринчи қатламдаги листларни маҳкамлашда винтларнинг қадамини 3 марта кўпайтириш мумкин. Пардеворлар конструкцияларини уч қатламли қоплашда, улардаги винтлар қадамини қуйидагича қабул қилинади: биринчи қатлам учун 750 мм гача, иккинчи – 500 мм гача, учунчи – 250 мм гача. Ўзикесар винтлар ГКҚ ёки ГТҚ ларга тўғри бурчак остида буралиб киргизилади ва металл профил равоғига камида 10 мм масофага, тешиб ўтиши ва синчнинг ёғоч элементига эса 15 мм масофага тешиб ўтиши керак. ГТҚ ларни уч қатламли қилиб қоплашда ташқи учунчи қатор листлар иккинчи қатор листларига узунлиги 22 мм бўлган винтлар билан маҳкамланади. ГКҚ лар орасидаги чокларни зазорсиз қилиб бажарилади. Қирралари фальцланган ГТҚ лар орасидаги чоклар ҳам зазорсиз қилиб бажарилади. Тўғри қиррали ГТҚ ларни учма-уч қилиб улаганда улар орсида 5…7 мм га тенг бўлган оралиқ қолдирилади. ГКҚ ёки ГТҚ лар орасидаги горизонталь чоклар вертикалда 400 мм га силжитиб ўрнатилиши лозим, бу эса шпаклевка қилинган кейин салбий шарт-шароитларда, (нормаль ҳарорат-намлик режимидан четга чиқиш, шпаклевка билан чокларни сифатсиз тўлдириш, пардеворларга тасодифий юкларнинг таъсири ва бошқалар) узун ёриқларнинг пайдо бўлишини олдини олиш учун қилинади. Икки қатламли қоплащда биринчи қатлам листларининг горизонталь чоклари иккинчи қатлам чокларига нисбатан 400 мм га силжитиб маҳкамланиши керак. ГКҚ ва ГТҚ ларни пардеворларнинг синчига маҳкамлаганда қоплама ва пол орасида 10 мм жой қолдирилиб, бу оралиқ герметик билан тўлдирилади. Агар гипскартон ёки гипстолали қопламаларнинг юзасига керамик плитка ёпиштириш мўлжалланган бўлса, унда синч устунларининг қадами 400 мм дан ошмаслиги керак. Шуни яна кўзда тўтиш керакки керамик плиткалар билан пардозланадиган хоналарнинг пардеворларини икки қатламли гипскартон листлар билан қоплаш мақсадга мувофиқдир. Озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган омборхоналарнинг пардеворлари синчларини ГКҚ билан қоплаганда кемирувчилардан ҳимояланиш мақсадида пардеворнинг 0,5…0,6 м баландликдаги пастки қисмини қалинлиги 0,5…0,6 мм бўлган пўлат листлар билан қопланиши ва улар синчнинг устунига маҳкамланиши тавсия этилади, бўшлиқлар эса минерал момиқ ёки шиша момиқ материаллари билан тўлдирилади (5.11.-расм) [24]. Зарбли юклар ёки оғир ускуналар осилиши мумкин бўлган зоналарда (пардевор синчини ГКҚ билан қоплаганда) баландлиги 300…1800 мм бўлган монолит темирбетондан, тўлиқ танали ғиштдан ва металлдан қилинган цоқолларни кўзда тўтиш тавсия этилади. Эксплуатация шароити бўйича пол юзасини доимий нам ҳолда йиғиштириш керак бўладиган хоналарнинг синч-қоплама пардеворларини қуришда, ГКҚ ёки ГТҚ ларнинг пастки қисмини ҳимоялаш учун пастги йўналтирувчининг тагига рулонли гидроизоляцион материалдан тасмани қўллаш тавсия этилади, бу эса ўз навбатида ГКҚ ёки ГТҚ га кийдирилиши керак. ГКҚ ёки ГТҚ лар ташкил этган ташқи бурчакларни механик шикастланишдан ҳимоя қилиш учун металли бурчак профилларини қўллаш лозим (5.12.-расм). ГКҚ ёки ГТҚ ларнинг шиф девор билан уланадиган жойларида ажратувчи тасмалар куйишни кўзда тўтиш керак. Эшик ромларини ўрнатиш жойларида пардеворларнинг металл синч устунлари, эшик массаси 30 кг гача бўлса, ёғоч бруслари, ундан ошик бўлса, металл профиллар билан кучайтирилади (5.13. – расм). ПС-75 ва ПС-100 металл профилларини қўллаганда эшик полотносининг оғирлиги 40 кг қилиб қабул қилиниши, UA – 50 -50 кг, UA -75 –75 кг, UA – 100 – 100 кг мумкин. .КНАУФ қопламаларининг жамлама тизимлариDownload 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling