Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Download 0.55 Mb.
bet17/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

6.1.Асосий деворларни синчли қоплаш.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича девор қопламаларига, уларнинг мустаҳкамлиги, турғунлиги ва иссиқлик техникаси, товуш изоляцияси, ҳамда ёнғин-техник тавсифларига талаблар қўйилади.


КНАУФ қопламалари жамлама тизимлари синчли ва синчсиз турларига бўлинади. ГКҚ лар билан деворларни синчсиз қоплаш монтаж елимлари ёрдамида бажарилиб, қуруқ сувоқлаш деб аталади.
Деворларни синчли қоплаш ҳимоя конструкцияларига маҳкамланадиган синч ва ўз навбатида ўзикесар шўруплар ёки винтлар ёрдамида маҳкамланган ГКҚ ёки ГТҚ қопламаларидан иборат. Синч қопламаларнинг мустаҳкамлигини ва турғунлигини таъминласа, қоплама эса ГКҚ ва ГТҚ ларни юзасини кейинги пардозлаш учун қурилиш асоси бўлиб ҳисобланади, шу билан бирга, ҳимоя конструкцияларининг товуш изоляциясини ва оловга турғунлигини оширувчи функциясини бажаради. Қоплама билан қопланадиган девор орасидаги бўшлиқни (синч оралиғи) иссиқлик-товушни изоляция қиладиган материаллар билан тўлдирилиши мумкин, бу эса ҳимоя конструкцияларининг иссиқлик ва товушнинг изоляция қилиш сифатларини сезиларли даражада оширади. Бундай тарзда иситилган деворларда, қопламадан кейин керак бўлган тақдирда, пардан изоляцияловчи қатламни жойлаштириш лозим.

Турли вазифани бажарадиган бино ва иншоотларни қуришда, ҳамда уларни реконструкциясида қопламалардан фойдаланиш мумкин.
Турли вазифани бажарувчи бинолар хоналарининг ташқи ва ички деворларининг қўллаш учун тавсия этиладиган синчли қопламалари 6.1.- жадвалда келтирилган. Агар КНАУФ қопламалар жамлама тизимларининг керакли баландликлари 6.2. – жадвалда келтирилган ўлчамлардан катта бўлса, унда бу қопламаларнинг синчларини ҳар 1500 мм масофада ўрнатиладиган ПН профил бўлаклари ёрдамида деворларга маҳкамлаш лозим, бунда уларни деворларга дюбеллар,синчга эса LN шўруплари ёрдамида қотирилади (6.2. расм).

Бинолар ҳимоя конструкцияларининг деформацион чоклари қилинган жойларда, ҳамда қопламанинг узунлиги 15 м дан ошганда, уларда деформацион чоклар ўрнатиш зарурдир (6.3. – расм).
Девор қопламаларининг дераза ва эшик бўшлиқларига бирикган конструкциялари 6.4. – расмга кўрсатилган.
Метал синчни ГКҚ ёки ГТҚ лар билан қоплаш пардеворларни қоплаш каби амалга оширилади. Қопламанинг тагидаги асос деворга буғдан изоляция қиладиган қатламни, агар ҳимоя конструкцияларининг иссиқлик ҳисоблаши талаб килса, қилиш керак.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling