Диплом лойиҳаси бўйича тушунтириш хати
Оғир бетон таркибини танлаш ва ҳисоблаш
Download 0.78 Mb.
|
402-QMB va KICH Xusanova G.
2.3. Оғир бетон таркибини танлаш ва ҳисоблаш.
Бетон таркибини танлашдан мақсад, бетонни ташкил қилувчи ашёлар орасидаги энг аниқ нисбатни аниқлашдан иборатдир [7,8]. Бундай нисбат зичлаш учун бетон қоришмасини осон қўйилишини ва цемент мумкин қадар тежалганда, бетоннинг керакли мустаҳкамлигига эга бўлишини таъминлаш керак. Бетон таркибини танлаш ва ҳисоблаш асосан 1м3 зичлантирилган қоришма учун сарф қилинадиган ашёлар массаси орқали ифодаланади. Сув-цемент нисбати С/Ц қуйидагича топилади: Оддий бетонлар учун (С/Ц≥0,4) (2,7) Юқори мустаҳкам бетонлар учун (С/Ц<0,4) (2,8) Бу ерда Rц-цементнинг активлиги, МПа, Rb –бетоннинг синфи (маркаси), МПа, А ва А1 тўлдирувчилар сифатини эътиборга олувчи коэффициенти. Юқори сифатли тўлдирувчилар учун А=0,65; А1=0,43; оддий тўлдирувчилар учун А=0,6; А1=0,4; сифати паст тўлдирувчилар учун А=0,55; А1=0,37. нисбатини (2,7) формула ёрдамида ҳисоблаймиз: Иловада берилган жадвал 3 асосида бетон қоришмасининг харакатчанлиги П=6 см ва шағалнинг донадорлиги Дэнг.катта=20 мм бўлган ҳол учун мос келувчи сувнинг сарфи С=190 л (йириклик модули Мк=2 бўлган ҳол учун). Жадвалда берилган Мк=2,0 нисбатан қумнинг йириклик модули ҳар 0,5 миқдорда камайса ёки кўпайса, Мк=2,0 мос келувчи сув миқдорига 3…5 л/м3 сув қўшилади ёки айрилади. Бизнинг мисолимизда қумнинг йириклик модули Мк=2,275, демак 2-2,275=-0,275. Интерполяция ёрдамида топсак, 0,275 миқдорига тахминан 3л/м3 сув оламиз. Унда сувнинг миқдори (сарфи) С=200-3=197/м3. Цемент миқдорини аниқлаймиз: Йирик тўлдирувчилар сарфи (шағал, чақиртош) қуйидаги формула орқали топилади, кг: (2,9) Бу ерда Пш-шағалнинг ғоваклиги, % (2,3) формула орқали топилади, ρmш ва ρш-шағалнинг уйма ва ҳақиқий зичликлари, α-шағал доналарининг қоришма орасида силжиш коэффициенти. У пластик бетонлар учун жадвал 4 (иловадаги) олинади, қаттиқ бетон қоришмалар учун цемент сарфи 400 кг/м3 кам бўлганда α=1,05…1,15 га тенг. Шағал сарфини ҳисоблаймиз: Майда тўлдирувчилар сарфи (қум ва х.к.) қуйидаги формула орқали топилади, кг: (2,10) Бу ерда Ц, С, Ш-цемент, сув ва шағал сарфи; ρц, ρш, ρк –цемент, шағал ва қумнинг ҳақиқий зичлиги. Қум сарфини ҳисоблаймиз: 1м3 бетон қоришмаси учун сарф қилинадиган ашёларнинг ҳисобий микдори: К=Ц+С+Ш+К=224+197+1351+600=2372кг/м3≈2370кг/м3. Аниқланган =0,88 бўлганда . А=0,43-юқори сифатли тўлдирувчилар учун. У ҳолда Rb=0,43·500·(1.14-0,5)=138кгс/см2=13,8МПа. Ҳисоблаб топилган таркиблар бўйича бетоннинг мустаҳкамлиги топшириқдаги берилган бетоннинг мустаҳкамлигига яқинмас. Баъзи ҳолларда биринчи уринишда бу фарқ анча катта бўлиши мумкин. Шу сабали нисбатини бир неча қийматларига ўзгартириб, бетоннинг мустаҳкамлиги текшириб кўрилади: =0,58, Rb=0,43·500·(1,72-0,5)=262кгс/см2=26,2 МПа. =0,42; Rb=0,43·500·(2,38-0,5)=404 кгс/см2=40,4 МПа. Топилган қийматлар бўйича графиги қурилади. Графикдан фойдаланиб бетоннинг берилган мустаҳкамлигига мос келувчи нисбати топилади. Бу қиймат бизнинг мисолимизда =0,42га тенг. (3-расм). Демак синфи В30 (400 маркали) бетон олиш учун нисбати =0,42 бўлиши керак. 3 2 1 Rb,МПа 1-С/Ц=0,88 Rb =13,8МПа 2- С/Ц=0,58 Rb =26,2МПа 3-С/Ц=0,42 Rb=40МПа 60 50 40 30 20 10 0 0,35 0,40 0,45 0,50 0,55 0,60 0,65 С/Ц 3-расм. Бетон мустаҳкамлигининг С/Ц нисбатига боғлиқлиги графиги. Бетоннинг ишлаб чиқаришдаги (корхона) таркибини тўлдирувчиларнинг намлигини эътиборга олиб қайта ҳисоблаймиз. Бунда сувнинг миқдори камайтирилади (қумнинг намлиги 5% ва шағалники 2,88%). Қумдаги ва шағалдаги умумий сув миқдорлари: қумда 600·0,05= 30л, шағалда 1351·0,0288=38 л. Бетон тўлдрирувчиларнинг қуруқ ҳолатдаги ҳисобланган миқдори бўйича нисбати ва бетоннинг мустаҳкамлигини сақлаб қолиш учун топилган ортиқча сувларни чиқариб ташлаймиз. С=197-30-38=129 л. Шағал миқдори Ш=1351+38=1389 кг. Қум миқдори К=600+30=630 кг. Ўзгартирилган қийматлар бўйича 1м3 бетон учун керакли ашёлар миқдори қуйидагича бўлади (ишлаб чиқариш учун). V=Ц+С+Ш+К=224+129+1389+630=2372 кг/м3. Ишлаб чиқариш корхоналарида бетон таркибини ҳисоблаш қулай бўлиши учун у массаси бўйича нисбатларда берилади. Бу эса бетон қоришмаси компонентларининг массасини цемент массасига бўлиб аниқланади. Ц:К:Ш= : : =1:2,81:6,2, бунда =0,42. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling