Диплом лойиҳаси бўйича тушунтириш хати
BETON TARKIBINI HISOBLASH
Download 0.78 Mb.
|
402-QMB va KICH Xusanova G.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Майда ва йирик тўлдирувчилар таркибини аниқлаш. 2.2.1. Майда тўлдирувчи сифатида ишлатиладиган қумнинг донадорлик таркибини ҳисоблаш.
- 1.3.2 2.2.2. Йирик тўлдирувчилар сифатида ишлатиладиган шағалнинг донадорлик таркибини аниқлаш.
3 BETON TARKIBINI HISOBLASH
1.3.1. Mayda to’ldiruvchi sifatida ishlatiladigan qumning donadorlik tarkibini hisoblash. Йирик ва майда тўлдирувчиларнинг донадорлик таркибли қолдиқлари ва тавсифномаси №1 ва №2 жадвалларда берилган. Қумнинг сув талабчанлиги 7%. Тўлдирувчилар юқори сифатли ашёлардан ташкил топган. Бетон мустаҳкамлигини ҳисоблаш учун тажрибалар асосида олинган натижалар №3 жадвалда берилган. №5 ва №8 донадорлик қумларнинг элакдаги айрим қолдиқлар миқдори, % Жадвал 1.
№5 ва №8 донадорлик таркибли шагалнинг галвирдаги айрим колдиклар микдори, %
С/Ц нисбати бўйича бетон мустаҳкамликлари Жадвал 3.
2.1. Майда ва йирик тўлдирувчилар таркибини аниқлаш. 2.2.1. Майда тўлдирувчи сифатида ишлатиладиган қумнинг донадорлик таркибини ҳисоблаш. Қумнинг донадорлиги унинг таркибида ҳар-хил ўлчамли доналарнинг бўлиши билан тавсифланади [1]. Топшириқда берилган (жад.1) қумнинг донадорлик таркиби бўйича уни элаклардан ўтказилиб тўла қолдиқлар процент ҳисобида қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: [6,8]. Аi=a25+a1,25+a0,65+…ai (2,1) Бунда ҳар бир элакдаги айрим қолдиқлар (а2,5, а1,25, а0,65 ва ҳоказо) процент ҳисобида аниқланади. Исталган элакдаги тўла қолдиқ шу элакдаги айрим қолдиқлар ва юқорида жойлашган барча элаклардаги қолдиқлар йиғиндисига тенг. №1 таркибли қум учун тўла қолдиқларни ҳисоблаймиз: А2,5=2%; А1,25=2+5=7%; А0,65=2+5+18=25%; А0,315=2+5+18+50=75%; А0,14=2+5+18+50+18=93%. №2 таркибли кум учун Тула колдиклар: А2,5=5%; А1,25=5+16,5=21,5%; А0,65=5+16,5+13,5=35%; А0,315=5+16,5+13,5+42=77%; А0,14=5+16,5+13,5+42+12=89%. Қумнинг элакда элакланиши анализ қилиш натижалари асосида доналарнинг йириклик модули Мк=қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: (2,2) №5 таркибли қум учун йириклик модули №8 таркибли қум учун йириклик модули Қумнинг донадорлиги сифати унинг ўртача зичлик даражаси орқали белгиланади. Қумнинг ўртача зичлиги эса унинг ғоваклиги ва намлигига боғлиқдир. Унинг ғоваклиги (%) қуйидаги формула орқали топилади: (2,3) №5 таркибли қум учун унинг ғоваклиги №2 таркибли қум учун унинг ғоваклиги Қумнинг намлиги (%) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: (2,4) №5 таркибли қумнинг намлиги №8 таркибли қумнинг намлиги Қумнинг ўртача йириклиги Б.Г.Скрамтаев формуласи ёрдамида ҳисобланади: (2,5) №5 таркибли қум учун №8 таркибли қум учун Қум таркибининг солиштирма юзаси А.С.Ладинский формуласи ёрдамида ҳисобланади: (2,6) Бу ерда: К-қумнинг турини ҳисобга олувчи коэффициент; Тоғ қуми учун К=2; Дарё ва денгиз қумлари учун К=1,65; Майда қумлар учун К=1,3; a, в, с, d ва е кузлари 5…0,14 мм бўлган элаклардаги қолган айрим қолдиқлар, %; f-ўлчами 0,14 мм элакдан ўтган тўлиқ қолдиқ, %. №5 таркибли қум учун №8 таркибли қум учун Топилган натижалар асосида жадвал тузилади (жадвал 1). Иловада берилган жадвал 4 асосан №5 таркибли қум дона таркиби бўйича ўртача, №8 таркибли қум хам уртача таркибли гуруҳга бўлинади. Қумнинг асосий тавсифномалари Жадвал 4
Қумнинг донадорлиги ва унинг бетон тайёрлаш учун яроқлилигини баҳолаш учун элаш натижалари (тўла қолдиқлар бўйича) графика чизилади (1-расм). Агар қум донадорлигининг эгри чизиғи штрихланган майдон чегарасида жойлашса, қум бетон учун яроқли ҳисобланади. Бундан ташқари бетон учун мўлжаллаган қумда ўлчами 5…10 мм бўлган доналар массаси бўйича 5% ортиқ бўлмаслиги керак. Кўзлари 0,14 мм элакдан ўтган майда заррачаларнинг миқдори 10% ортиқ бўлмаслиги керак. Жадвал 1 ва графикдан (1-расм) кўриниб турибдики №5 таркибли қум ДАСТ 10268-70 талаби бўйича бетонга ишлатишга яроқсиздир. 0,14 элакдан ўтган зарраларининг миқдори 10% кам ва 0,63-2,5 мм доналарининг миқдори кам. №8 таркибли қум эса ДАСТ талабига тўлиқ мос келади, донадорлик графиги эса талаб қилинадиган соҳа ичида ётади, демак бу қум бетонга яроқлидир. Айрим ҳолларда ишлатиладиган қумнинг донадорлик таркиби иккала вариантда ҳам бетон учун рухсат этиладиган қумлар соҳасидан катта чиқиб кетиши мумкин. Бундай холларда қумнинг 0,63...1,25 мм оралиқдаги донадорлиги керакли миқдорда кўрайтирилади ёки камайтирилади. Майда қумлар сохаси №1 №2 Бетон учун рухсат этиладиган қумлар соҳаси Йирик қумлар соҳаси 0 20 40 60 80 100
Элак кўзларининг ўлчамлари, мм 1-расм. Қум донадор таркибининг графиги. 5,0
1-rasm. Qum donador tarkibining grafigi. 1.3.2 2.2.2. Йирик тўлдирувчилар сифатида ишлатиладиган шағалнинг донадорлик таркибини аниқлаш. Оғир бетон тайёрлаш учун йирик тўлдирувчи сифатида шағал ёки майдаланган чақиртош ишлатилади [1,8,9]. Йирик тўлдирувчиларнинг донадорлиги 10 кг массали ўртача намунани кўзларининг ўлчами 70, 40, 20, 10, 5 ва 3 ммли стандарт ғалвирда элаб, кейин хар-бир ғалвирда қолган қолдиқларни тортиб аниқланади. Сўнгра алоҳида ва тўла қолдиқлар фоизларда ҳисоблаб топилади ва тўлдирувчи доналарининг катта-кичиклиги аниқланади, ҳамда Дэнг.катта ва Дэнг кич. деб белгиланади. Доналарнинг энг йириги учун тўла қолдиқ 5% дан ортмайдиган энг устки ғалвир кўзларининг ўлчами, энг кичик йирик дона учун эса энг пастки ғалвир кўзларининг ўлчами (унда тўла қолдиқ камида 95% ни ташкил қилади) қабул қилинади. Кейин 0,5 (Дэнг.катта + Дэнг кич.) ва 1,25 Дэнг.катта қийматлари ҳисоблаб топилади. Шағалнинг тўла қолдиқлар миқдори (2,1) формула ёрдамида аниқланади. №1 таркибли шағал учун: А70 =1%; А40 =1+6=7%; А30 =1+6+4=11%; А20=1+6+4+10=21% А10 =1+6+4+10+29=30% А5=1+6+4+10+29+38=88% А3=1+6+4+10+29+38+12=100% №2 таркибли шағал учун: А40=7%; А30=7+3=10%; А20=7+3+4=14%; А10==7+3+4+35=49%; А5 =7+3+4+35+35=84%; А3=7+3+4+35+35+16=100% №51 ва №2 таркибли шағаллар учун Дэнг кич. 3 мм (ғалвирдаги тўла қолдиқлар миқдори 95% кўп), Дэнг.катта 20 ва 70 мм (ғалвирдаги тўла қолдиқлар миқдори 5 % дан ошмайди). №1 таркибли шағал учун 0,5(Дэнг.катта + Дэнг кич.)=0,5(70+3)=36,5 мм. Қабул қиламиз 10 мм (ғалвир кўзларининг диаметри). №2 таркибли шағал учун 0,5(Дэнг.катта + Дэнг кич.)=0,5(40+3)=21,5 мм. Қабул қиламиз 20мм. №1 таркибли шағал учун 1,25 Дэнг.катта=1,25·70=87,5мм. Қабул қиламиз90мм. №2 таркибли шағал учун 1,25 Дэнг.катта=1,25·40=50мм. Қабул қиламиз 70 мм. Шағалнинг ғоваклиги, % (2,3) формула орқали топилади: №5 таркибли қум шағал учун П1=(1- )·100=41%, №8 таркибли шағал учун П2=(1- )·100=39%. Шағалнинг намлиги, % (2,4) орқали топилади: №5 таркибли шағал учун №8 таркибли шағал учун . Топилган қийматлар асосида шағалнинг тавсифномасини белгиловчи жадвал 5 ни тузамиз. Шағалнинг асосий тавсифномаси Жадвал 5
Йирик тўлдирувчиларнинг донадорлик таркибини баҳолаш учун элаш натижалари графиклари чизилади (2-расм). Графикдан кўриниб турибдики, №8 таркибли шағалнинг донадорлик эгри чизиғи ДАСТ талаби бўйича белгиланган соҳа ичидан ўтиб турибди. Демак №8 таркибли шағални йирик тўлдирувчи сифатида бетон тайёрлаш учун ишлатиш мумкин; №5 таркибли шағалнинг донадорлик эгри чизиғи штрихланган соҳадан майда шағаллар соҳаси томонга чиқиб кетган. Бу шағалда майда фракциялар миқдори (3…5мм) кўп бўлиб, йирик фракция миқдори (10…20 мм) етишмайди. Демак №2 таркибли шағалнинг таркибини яхшилаш учун йирик фракция миқдорини 10…15% ошириш зарур, ёки майда фракция миқдорини 5…10% камайтириш керак. 0 Майда шағал соҳаси №8 №5
Бетон учун рухсат этиладиган йирик тўлдирувчилар соҳаси 20 40 60 80 100
Дэнг кич. 0,5 (Дэнг.катта + Дэнг кич.) Дэнг.катта 1,25 Дэнг.катта Ғалвир кўзларининг ўлчамлари, мм 2-расм. Шағал донадор таркибининг графиги. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling