1.10Тўлдирувчилар омборини ҳисоблаш
Темир – бетон буюмлари заводининг тўлдирувчилар омбори – транспорт турига, тўлдирувчиларни қабул қилиш усулига, сақлаш ва тарқатиш усулларига кўра турлича бўлиши мумкин. Омборлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин, тўлдирувчиларни омборлаш ва сақлаш усулларига кўра– штабелли, ярим бункерли ва силосли бўлади (5 – илова). Штабелли ва ярим бункерли омборлар эстакадалар, ер ости галереялари ва бошқалар билан жиҳозланган бўлиши мумкин.
Тўлдирувчилар омборидаги материалларнинг меъёрий заҳираси 5 – 10 кунликдир. Тахминан, 1 м3 оғир бетон учун 0,45м3 қум ва 0,9 м3 шағал ёки майдаланган тош, енгил бетон учун эса мос равишда 0,55 ва 0,8 м3 зарур. Фракцион тўлдирувчилардан фойдаланганда тўғриловчи коэффициент (иккита фракция учун – 1,05 , учтада – 1,1 , тўрттада – 1,15) киритилади.
Тўлдирувчилар омбори ҳажми қуйидаги формула билан аниқланади:
Қум учун м3 ,
Шағал учун м3 ,
бу ерда,
|
Мҳ – корхонанинг маҳсулдорлиги, м3 ;
|
|
Қ – қум сарфи – 0,45 м3;
|
|
Зқ ,Зш - омбордаги қум ва шағал заҳираси, сутка;
|
|
1,04 – мумкун бўлган йўқотиш коэффициенти;
|
|
0,9 – омборни тўлдириш коэффициенти;
|
|
С – йилдаги иш кунлари сони;
|
|
Ш – шағал сарфи – 0,9 м3.
|
Тўлдирувчиларни эстакададан тўкишда, табиий қиялик бурчаги 400 бўлиб, тўлдирувчилар штабелини максимал баландлиги 12 м бўлади. Суриладиган юк тушириш машина ёрдамида тўлдирувчиларни темир йўл составидан туширишда штабелни баландлиги 4–6 м бўлади. Тўлдирувчиларни сақлаш учун бўлмаларнинг энг кам сони: қум учун–2; йирик тўлдирувчилар учун – 4.
Тўлдирувчилар омборининг умумий майдони қуйидаги формула билан аниқланади:
,
бу ерда,
|
– омборнинг фойдали майдони, ҳамма штабеллар майдонинийиғиндисига тенг, м2;
|
|
ўтиладиган йўл ва ўтиш жойлари учун омбор майдонини катталашиш коэффициенти ( 1,4÷1,5).
|
Do'stlaringiz bilan baham: |