Ingliz tilida suhbatlar (tavsiyalar)
Siri' билан суҳбат, севимли қўшиқлар, фильмлар ва ўйинлар инглиз тилидаги билимларни ривожлантиришда қўл келади.
1. Ўзингиз билан инлиз тилида гаплашинг
#Чет тилида амалиёт етишмаслиги уни ўрганишга тўсиқ бўлувчи энг муҳим омиллардан биридир. Бу муаммони ўз-ўзи билан доимо ва ҳар нарса ҳақида инглиз тилида суҳбатлашиш орқали бартараф этиш мумкин. Бизга ҳамсуҳбат ҳам керак эмас, фақат ташлаб қўймаслик лозим. Масалан, тонгда ишга отлана туриб нима қилаётганингиз ҳақида ўзингизга инглиз тилида такрорлайсиз: «Now I wear trousers and a shirt, I put on shoes, I close the door, I take a taxi» («Ҳозир мен шимимни ва кўйлагимни кияман, пойабзалимни кияман, эшикни қулфлайман, такси тўхтатаман») ва шунга ўхшаш.
Худди она тилида ўйлаганингиз каби инглиз тилида ҳам фикрлашни машқ қилинг. Мабодо бирор сўзни билмасангиз ёки хаёлингизга келмаса, таржимон дастурлар ёхуд Google Assistant'дан фойдаланинг. Шу йўсинда фикрларни тўғри ифода этишни ўрганасиз, янги ибораларни ёд оласиз ва келажакда ҳақиқий суҳбатдош билан ўтадиган мулоқотда ўзингизни эркин ҳис қиласиз.
Бугунги кунда кўпчилик интернет фойдаланувчилари ўз блоглари, Instagram, Facebook, Twitter саҳифалари ва гуруҳларига эга. Бу ҳам тил ўрганишда ўз ҳиссани бермай қолмайди. Мисол учун, сиз бир вақтда 2 хил саҳифа юритишингиз мумкин: ўзбек тилида ва инглиз тилида. Узундан-узун постлар эълон қилиш мутлақо муҳим эмас, асосийси уни доимий бажаришдир, масалан кунда бир марта. Бу орқали сиз сўзларни бехато ёзишни, фикрларни «қоғозда» баён этишни ва кузатувчилар билан мулоқотда бўлишни ўрганасиз.
Бундан ташқари, чет тилида юритилган канал ўзига кўпроқ фойдаланувчилар жалб қилиши ва сизга машҳурлик олиб келиши ҳам мумкин.
3. Виртуал ёрдамчи хизматидан фойдаланинг
Инглиз тилида сўзлашишни бошлашнинг яна бир усули — виртуал ёрдамчилар хизматларидан фойдаланишдир: Google Assistant, Siri, Amazon Alexa ва Google Cortana. Улар нафақат сизга керакли маълумотни тақдим этади, балки диалогда ҳам қатнаша олади. Мунтазам равишда уларни ишлатиб инглиз тилида мулоқотда бўласиз, саволлар берасиз ва жавобларни тушуниб олишга ҳаракат қиласиз. Асосий афзаллик эса талаффузда бехато гапиришни ўрганасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |