Диплом олишмас, балки тўғри касб танлаш
Бола туғилганданоқ касбини танлаб қўйишади
Download 48.71 Kb.
|
Tavsiyalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фақат фанни билиш етарли эмас
- 10 TA HAYOTIY MASLAHAT
Бола туғилганданоқ касбини танлаб қўйишади..
— Баъзи ота-оналар туғилажак боласига ҳам олдиндан касб танлаб қўйишади, баъзилар эса ўсмир боласи учун танлов қилишади. Лекин ота-она танлаган касб айни даврда актуал бўлмаслиги, боланинг бу касбга қобилияти бўлмаслиги мумкин. Ота-оналар ўзлари хоҳлаган касб учун боласидаги маълум қобилиятларини ривожлантиришга ҳаракат қилишади. Бунда боланинг асл қобилиятлари эса ривожланмай қолиши ва мажбуран бошқа иқтидори устида ишланиши мумкин. Бу эса ҳар доим ҳам омадли бўлавермайди. Бола ота-она хоҳлаган соҳага ҳам қобилиятсиз, ўзининг ҳақиқий потенциали ҳам ривожланмай қолиши эҳтимоли бор. Фақат фанни билиш етарли эмас.. — Касб танлашда ақлий қобилиятдан ташқари психологик қобилият ҳам бўлиши керак. Қайсидир соҳани танлашда ақлий қобилият ва билимдан ташқари ўша соҳани эгаллашда қай даражада психологик қобилиятли экани ҳам муҳим. Агар ҳали касб танлашда иккиланаётганлар ёки танлаб улгурмаганлар бўлса, битта қоғоз олиб танламоқчи бўлган касбларини ёзиб чиқиши ва 10 йилдан сўнг бу касбда ўзини қандай тасаввур қила олишини ўйлаб кўриши мумкин. #Бундан ташқари, психологик ва ақлий қобилиятларни ёзиб чиқиш ва бу қобилиятларни қайси касбларда ишлатиш мумкинлигини ёзиб чиқса ҳам бўлади. Яна бир эътибор қаратиш лозим бўлган нарса – яшаш ҳудудидан келиб чиқиб танланаётган касбнинг долзарблиги. Мана шу омилларни ҳисобга олиб касб танлашда керакли қарорни қилиш мумкин. 10 TA HAYOTIY MASLAHAT - QIZIQUVCHAN BO'LING: Mening hech qanday maxsus iste'dodim yo'q. Men shunchaki, juda qiziquvchanman. - BEBAHO QAT'IYAT: Men har bir masalaga, boshqalarga nisbatan, juda e'tibor va ehtiyotkorlik bilan qarayman. - VAQTDAN YUTISHGA XARAKAT QILMANG: Bir vaqtda bir necha ish qila olasan, lekin hammasini mukammal qila olmaysan - ENG KATTA KUCH BU TASAVVUR: Tasavvur bu hamma narsa. Bu hayotdagi bo'lajak voqealarni ko'rib chiqishdir. Tasavvur bilimdan ham muhimdir. - XATO QILISH: Hech qachon xato qilmagan inson, yangi narsani umuman tatib ko'rmaydi. - HOZIRGI VAQT BILAN YASHANG: Men hech qachon kelajak haqida o'ylamayman u juda tez yaqinlashib keladi. - QADRIYATLARNI YARATING: Muvaffaqiyatga erishish uchun intilmang, balki hayotingiz mazmunli bo'lishiga intiling. - TAKRORLAMANG: Bir ishni qayta-qayta qilib, lekin har xil natijani kutish axmoqlik. - BILIM TAJRIBADAN KELIB CHIQADI: Axborot bilim emas. Ilmning yagona manbasi tajriba. - O'YINDA YAXSHIROQ O'YNASH UCHUN, QOIDALARNI BILISH KERAK: Siz o'yin qoidalarini o'rganishingiz kerak. Shundan so'ng, hammadan ko'ra yaxshiroq o'ynashingiz mumkin. Download 48.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling